NARX
2511 so'm

143 1 pixel narxi

Qoldi
221399.06

21.77 % Qolgan pixellar

Sotildi
795726.12

78.23 % Sotilgan pixellar

Sotiladi
221399.06

Loyiha boshqaruv milliy agentligi xabariga raddiya

Loyiha boshqaruv milliy agentligi xabariga RADDIYA

АҚШнинг тез ривожланиб кетишига сабаб улар индувидга йўл очиб берган. Инглизлар ҳар қандай ғояни қўллаб қувватлайди, ривожланишига қулай шароит яратиб беради. Дунёда увол қилинадиган ғоядан ачинарлироқ нарсанинг ўзи йўқ, дейди Наполеон ХИЛЛ.

Биз Mangu.uz Лойиҳаси орқали 26 йил ичида 1375 марта қадрсизланган миллий валютамизнинг янги авлодини яратишга қарор қилдик, бора-бора дунё блокчейнга ўтишини тасаввур қилиб, 2017-йилдаёқ “миллий биткоин” яратишни “орзуладик”.

Xўш, нима қилиш керак?! Интернет оламида график нуқта – “пиксел” сотган Британияда машҳур бўлган бир сайтни билардик: андозани шундан олдик. Пиксел бу компютер графикасидаги бир нуқта ва у нуқталардан баннер ташкил топади. Баннерни эса реклама учун жой сифатида сотиш мумкин.

Йўналишга ечим топилди. 2017- йил ноябр ойида ягона интегратор Uzinfocom’дан Mangu.uz доменини 20 йил муддатга сотиб олиб, ўз ғоямизни махсус муаллифлик сайти сифатида дастурий шакллантирдик. 2018-йилнинг 30-апрел куни “Mirzo Ulug'ek Innovation Centre”дан Инновацион дастурий таъминотлар яратиш ва унга реклама жойлаштириш бўйича гувоҳнома олиб, Лойиҳани ҳуқуқий асослашга эришдик. Ушбу гувоҳнома ўн йил муддатга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилиш ҳуқуқини тақдим этди. Ушбу марказнинг таъсисчиси айнан Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги ҳисобланади. Гап шундаки, Агентликда раҳбар ўзгарди, у Mangu.uz’ни хушламади. Бир нарсага диққат қилишингизни сўрардик, Mangu.uz айни пайтда ҳам инновация маркази аъзоси ҳисобланиди. Балки шу сўзимиздан кейин лойиҳамизни гувоҳномадан маҳрум этишар, лекин Биз шахсан Президент ва у кишининг сиёсатига қаттиқ ишонамиз.

Маълумки ҳар бир фаолият шартнома асосида амалга оширилади. Демократик-ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз. Лойиҳа оммавий офертасида иштирокчиларнинг барча таваккал қилиш даражаси кўрсатиб ўтилган: ҳар қандай ҳолатда Mangu.uz пикселлари дастлабки старт олган номинал курсига жавоб беради. Ва таъсисчи устав фондида ушбу суммалар ортиғи билан шакллантирилган. Нима, тотализаторлар риски қонунийлаштирилаётган демократик мамлакатда, “келажак валютаси” бўлиши мумкин бўлган инновацион лойиҳа ўз ҳуқуқий қоидалари билан яшаши мумкин эмасми?!

Ҳукумат ўз қарорида таъкидлаганидек, Рақамли иқтисодиёт солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан дан озод бўлиши шарт.Mangu – INNOVATION ўз фаолияти давомида тақрибан тўрт миллиард сўм айлантирган бўлса, офертадаги 0,3% транзакциялар солиғидан атига ўн икки миллион сўм соф даромад қилмоқда. Бунда у қандай қилиб 5-7% ёки ундан ошиқ даромад солиғи тўлаши мумкин?! Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги низомида маҳаллий лойиҳаларни ўрганиш ва уларни тартибга солиш белгилаб ўтилган. Mangu – INNOVATION’да ана шундай тўғрилаб қўйиш керак бўлган жузий камчиликлар мавжуд аммо, шу пайтгача у қонунни бузгани йўқ. Демак, Лойиҳа бошқарув ишни тартибга солиш масаласида қонуний кўмаклашиши, бошқариши керак, бош узишга ҳаракат қилиши эмас!..

Йигирма мингдан зиёд фойдаланувчилар рўйҳатдан ўтган, элликдан ошиқ расмий ОАВ’ларда, юзлаб блоггерлар саҳифасида ёритилган, ўз фаолиятига ҳуқуқий ёрдам берилишини сўраб ўнлаб тегишли юқори ташкилотларга чиқиш хати билан мурожаат этган, АҚШ, Жанубий Корея, Россия Федерацияси каби давлатлардан ўз иштирокчиларига эга, Ўзбекистонда рақамли активлар соҳасига биринчилардан бўлиб амалий қадам қўйган, келажакда “рақамли банк” бўлишни олий мақсад деб билган, 2019-йил иккинчи чорагида “Мирзо Улуғбек инновация маркази”нинг мажбурий аудит текширувидан ўтган, украиналик дастурчилар билан эфириум блокчейнида ўз пикселларини ҳимоя қилиб, уларни MNG криптовалюта бирлиги сифатида жорий 2020-йилда халқаро криптобиржаларга олиб чиқаётган Mangu – INNOVATION фаолияти бугун қўллаб-қувватланмас экан, 2018-2019-2020-йил давлат дастурларида кўрсатилган, инновациялар, фаол инвестициялар, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йиллари ҳақидаги Давлат раҳбари кўрсатмалари ва яна ҳурматли Шавкат Миромоновичнинг: “Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш – давлат сиёсатига хиёнат қилиш” дея айтган гапларига айни қарши ҳаракат бўлмайдими?!.

Cўзимиз охирида айтмоқчимизки, Mangu – INNOVATION фаолияти Марказий Банк, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги ва бошқа мутахассис ташкилотлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, ташкилотлар келишувида лойиҳа ҳаракатларига ҳаққоний ечим берилмас экан, Ўзбекистонга рақамли иқтисодиёт ҳеч қачон кириб келмайди.

Mangu – INNOVATION фаолияти мутахассис ташкилотлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, лойиҳа ҳаракатларига ҳаққоний ечим берилмас экан, Ўзбекистонга рақамли иқтисодиёт ҳеч қачон кириб келмайди.

ManguMilliyBitcoin

Posted on апр 13, 2020