NARX
3226 so'm

69 1 pixel narxi

Qoldi
668307.02

65.71 % Qolgan pixellar

Sotildi
348818.16

34.29 % Sotilgan pixellar

Sotiladi
35

Har 3 daqiqada 1 dona pixel sotuvga qo'yadi


Лойиҳа ҳақида

Mangu(MG) – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича ҳуқуқий жиҳатдан рекламани ифодаловчи инновацион нуқта - пиксел, имкониятлари ва ҳаракатланишига кўра эса мамлакатдаги илк виртуал-электрон биржа облигацияси, рақамли активҳисобланади. Бунда тадбиркор ва Бренд эгалари юридик шартномаорқали пул ўтказиш йўли билан алоҳида тартибда, жисмоний шахслар эса оммавий офферташартлари билан танишиб чиқиб рўйҳатдан ўтиш орқали электрон ҳамёнларига пул киритиб pixel сотиб олишлари мумкин. Жисмоний шахслар сотиб олинган Mangupixelларини қайта сотишдан тушган маблағлари асосида «ManguInnovation» платформасида жойлашган Брендларнинг маҳсулот ва ҳизматларига тўлов қилишлари ёки онлайн Биржа режимида бошқа иштирокчилар орқали pixelларини нақдлаштириб олишлари мумкин.

1017125 дона умумий саноғ нисбатан кам бўлгани, pixel’ларнинг келгусида қайта эмиссия қилинмаслиги ва чеклангани аксарият ҳолатда Manguнархи кўтарилиб бориши мумкинлиги ифодалайди. Mangu’нинг 2018-йил 1-март санасида старт олган номинал нархи 1000 сўмдан пастга тушмаслиги кафолатланади, ўсиб бориш даражасига эса чегара қўйилмаган.

Инновация асосан Manguпикселлари Брендларга реклама учун жой ва лойиҳа акцияси сифатида сотилиши ва уларда бўладиган Mangupixel’лари орқали маҳсулот айланмаси, платформага уланган интернет дўконларидаги Manguсўм айланмаси ҳамда улардан олиб қолинадиган ҳизмат ҳақи ҳисобига такомиллашиб боради.

Жисмоний шахс сифатидаги иштирокчилар учун Mangupixel’лари – дивидент ваъда қилинмаган, 1 Mangu курси бўйича Брендларнинг маҳсулот ва ҳизматларига тўлов қилиш орқали ва курс ўзгаришида қайта сотув натижасида фойда олиш мумкин бўлган электрон биржа облигацияси, қонуний тартибда эса шахси аниқ субъектга сотилаётган PR-реклама учун жой, умумий сони чеклангани сабаб нархи тобора ўзгариб борадиган инновацион ташкилот заёми, акцияси демакдир.

Ишлаш услуби ўҳшаса ҳам Mangu ўзининг шаффоф ва тушунарлилиги билан ёпиқ шаклдаги криптовалюта ва биткоинлардан фарқ қилиб, ҳатто улар билан баҳслаша оладиган янгича, фойдали, қулай инновацион лойиҳа ҳисобланади. «M» тангаси ичида саноғи аниқ – қайта эмиссия қилинмайдиган 1017125 дона ўзгармас pixel жойлашган. Истеъмол бозорида Mangu имкониятлари тобора кенгайиб бориши, сотувдаги пикселлар ҳажмининг камайиб, ишбилармон ва тадбиркорлар Брендлари сонининг ортиб бориши бевосита Mangu қадрининг юксалашини белгилайди.

Биткоинлардан фарқи ва афзаллиги: pixel’га эгалик қилаётганлар расман шартнома тузишлари ва ўзини танитиши шартлигиги ноқонуний пул алмашинувларига йўл қўймайди. Mangu инновациясида фақатгина харидор шахсий маълумотларининг ўзигина Базага марказлашган ҳисобланиб, транзакция(пул ўтказма)лар ҳажми ва суммаси назорат этилмайди. Mangu электрон биржасидаги барча pixelлар сотиб юборилгач, Биржа ҳаракатлари ўзаро олди-сотди муносабатларида давом этади.

Mangu– қоғоз пуллар ўрнини тобора электрон пуллар эгаллаб бораётган бугунги кунда ҳам янгича реклама услуби, ҳам миллий электрон пул тизими сифатида интернет бозорига кириб бориш учун босқичли равишда амалга оширилаётган инновацион лойиҳа ҳамда Ўзбекистондаги миллий электрон валюта тизимига дастлабки қадамдир.

Виртуал тараққиётни Mangu билан кузатинг, ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг ва pixel сотиб олинг!

«Mangu» pixelларини электрон ҳамён очгандан сўнг «PayMe», «UzCard» маҳаллий тўлов тизимлари, «Payeer» халқаро тўлов воситалари орқали ҳам сотиб олиш мумкин.

«Webmoney» «Yandex» денги, «Qiwi» тизимларига уланиш ишлари олиб борилмоқда.

Mangu.Uz платформаси ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тавсия хати асосида тасдиқланган.

2014-йил Тошкент вилоятида рўйҳатдан ўтган Reestr №3655 №000245 сонли AQL EGALARI MCHJ гувоҳномаси, Мирзо Улуғбек инновация Марказининг 2018-йил 30-апрелда тақдим этилган №00317-сонли гувоҳномаси асосида фаолият юритилади.

Лойиҳанинг Telegram каналига обуни бўлинг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси 14-“А” уй.

Мўлжал: Учтепа ҳокимияти .

Лойиҳа бўйича маълумот юзасидан узлуксиз алоқа телефони:

+998 71 200-87-88.

Юридик шахслар учун шартнома юзасидан алоқа рақами:

+998 97 343-08-88.

Миллий виртуал тараққиёт «ManguInnovation» билан!

Диққат: Mangu.uz платформаси Ўзбекистонда илк бор – рақамли pixel тизими асосида.

Молиявий барқарорлик, потенциал мижозлар оқими Mangupixel’лари билан!
Ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг ва пиксел сотиб олинг!

Янгиликларни Facebook ва Instagram саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МАХСУС ТАКЛИФ

Ишлаб чиқарувчилар, ишбилармон ва тадбиркорлар, ўз Бренд номига эга ва бу номини янада машҳур бўлишини истайдиган бизнес эгалари!..
Аввало ўз компаниясини, сўнгра инновация ва Рекламани қадрловчи хонимлар ва жаноблар!..


Mangu – энг аъло Брендларни ўзида бирлаштириш, уларга бир марталик тўлов эвазига 10-йил муддатга реклама учун яхлит майдонидан жой ажратиш, янгича услуб орқали потенциал мижозларни жалб этиб, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларнинг обрўси ва сотув ҳажмини оширишга қаратилган сенсацион инновацион платформадир.

Хўш, «Mangu» нинг афзаллиги нимада?

Инновацион –Жисмоний шахслар бўлган Mangupixel эгалари ўз электрон пуллари билан маҳсулотингизни сотиб олишлари бу Сизнинг маҳсулотингизга инновацион мижозлар оқимини олиб келади. Mangu билан тўлов қабул қилиш – мижоз хоҳишига янгича ёндашув эса Брендингиз номини янада оммалаштиради. Энг муҳими – инновацион Трендда Сиз биринчилардан бўласиз!

Янгича – Доимий реклама услубларидан зериккан истеъмолчини янгича ва манфаатли ғоя албатта ўзига тортади. Интернет фойдаланувчисининг энг бефарқи ҳам камида бир марта Mangu.Uz платформасига кириб, pixel сотиб олишга қизиққани учун ҳам сайтни кўздан кечиради. Унда Сизнинг ҳам Брендингиз тургани эса албатта эътиборни тортади.


Тежамкор – Энди Сиз рекламангизнинг саноқли кўриниш бериши учун ҳар ой тўлов қилмайсиз. Харидорларингиз оқими ҳам бир марта кўтарилиб, кейин тиниб қолмайди. Реклама учун сотиб олинган жой Сизга 10 йил муддатга тақдим этилади. Энг муҳими, пикселларни қанча эрта сотиб олсангиз, шунча камроқ тўлов қиласиз. Чунки Mangu платформаси ҳар томонлама такомиллашиб, оммавийлашувига кўра курс ўзгариб бормоқда.


Фойдали – Mangu платформасида Сиз эгаллаб турган ҳажмингиздаги баннерингиз ва унга бириктирилган ҳаволаларни ўз шахсий кабинетингиз орқали истаганингизча ўзгартириб боришингиз мумкин. Энг асосийси: лойиҳанинг ички акционери, монополисти сифатида кейинчалик ўз жойингиз – пикселларингизни биржа орқали сотиб юбора оласиз.

Ғоякор – Mangu рақобат муҳити ва бозорга янгича ёндашилган ғоялар асосида Брендингиз салоҳияти ва обрўсини янада оширишга кўмаклашувчи таклифлар бериб, Сиз билан ҳамкорликда компаниялар ўтказиб боради.

2019- йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилаётган Mangu билан бизнес осмонида номингиз мангу порлайди!

Тадбиркормисиз?! Инновацион реклама Биржасининг токенларини арзон нархда ҳозироқ сотиб олинг! 2019 - йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилаётган Mangu билан бизнес осмонида номингиз мангу порлайди!

Бренд «Mangu» ҳамёнидаги сўм орқали савдо қилишдан ташқари ўзига бириктирилган махсус электрон ҳамёнга «Mangu» pixel’ларини қабул қилиб ҳам савдо тушумини юритиши мумкин. Бунда Брендлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3-июлдаги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ айнан рақамли актив шаклидаги pixel’лар билан амалга оширган пул муносабатларига солиқ тўловларини тўламайдилар. Улар кўрсатилган имтиёзда ҳисобланиб, бугунгача 5% дан 23% гача тўлаб келаётган даромад солиқларидан бутунлай озод этилишлари мумкин.