Цена
2028 so'm

217 Цена за один пиксель

Qoldi
769598.3

75.66 % Остаток пикселей

Sotildi
247526.88

24.34 % Проданные пиксели

Sotiladi
0

Каждую 3 минуту 1 пиксель поступит в продажу

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ "MANGU INNOVATION"ДА НАРХ ЎЗГАРИШИ!..

cd47378656852fef78e14e675c14a757.jpg

Ассалому алайкум, Ҳурматли инвесторлар, Тредерлар ва Бренд эгалари!..

Бугун «Mangu Innovation» платформаси фаолият юритаётганига жуда ҳам қисқа муддат: 277 кун бўлди. Шу вақт оралиғида лойиҳа таъсисчиси «AQL EGALARI MCHJ» ходимлари том маънода инновация дея эътироф этилаётган ушбу ғояни янада оммалаштириш, кенг жамоатчиликка фойдали, қулай ва севимли тизимга айлантириш йўлида босқичли ишларни амалга оширди ва бугунги кунда ҳам ушбу жараён давом этмоқда.

Ҳурматли актив эгалари!..

Хабарингиз бор: аввалги нарх ўзгаришидан сўнг База ҳар уч дақиқада бир дона актив сотиш тизимига ўтди. Икки ойлик вақт давомида актив талабида бўлган иштирокчилар сезиларли даражада ўсди. «Mangu»чилар сафига инвестор сифатида яна беш юзта иштирокчи қўшилди.

Аммо шундай бўлса ҳам синов тариқасида қўлланилган «Ички нарх»даги сотув суммаси ўзини етарлича оқламади. Аввалги «Сотув кунлари»дан қайтган 28 мингдан зиёд активнинг атига 48 фоизи «Ички нарх»да транзакция қилинди.

Бундан ташқари, аввалги ҳисоботимизда тахмин қилган – сотилиб кетиши кутилган 81144 дона пикселдан эса 15000 таси янги уч нафар «Тредер»га сотилиб, Брендлар сафи эса ўзгаришсиз қолди. Ушбу пикселлар сотувидан тушган соф фойданинг 75 фоизи жорий нархни имкон қадар ўзида сақлаб қолиш ва ўзгаришига йўналтирилди.

Расман тан олинган Тредерлар сони бугун тўрт нафарни ташкил этмоқда. Улар:

TRADER№1 Шерзод АБДУЛЛАЕВ ID: A3403

TRADER №2 Абдулло АБДУСАМАТОВ ID: A4118

TRADER №3 Фарангиз ЖУМАБОЕВА ID: A4670

TRADER №4 Оҳунжон ОТАБАЕВ ID: A3352

            Диққат!..

Электрон активлар билан савдо қилишни истаган Брендлар сонини кўпайтириш, платформани янада такомиллаштириш мақсадларида кўпчиликнинг талабига биноан эндиликда тадбиркорликнинг исталган тури билан шуғилланувчи Ўзбекистон Республикаси резиденларига инновациямиздан 100 донадан бошланган пиксел сотиб олиб ҳам ўн йиллик реклама ва активлар билан савдо қилиш имконини тақдим этамиз. Брендлар сафини кенгайтириш йўлида ходимларимиз томонидан ташвиқот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Йирик компаниялар билан имзоланиши кутилаётган шартномаларимиз эса йил якуни бўлгани боис бир оз чўзилмоқда. Октябр ойида актёр Алишер Усманов билан имзоланиши кўзда тутилган Тредерлик битимининг иккинчи томон қўйган қўшимча шартлари кўпайиб кетгани боис «AQL EGALARI MCHJ» томонидан рад этилди.

Яна бир мухим хабар: эндиликда жисмоний шахс сифатидаги Инвесторлар учун актив сотиб олиш чегараси 1000 донага туширилди.

Алоқа марказимизга кунига ўнлаб қўнғироқлар орқали берилаётган саволнинг батафсил жавобини эълон қилишдан аввал бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз: «Mangu Innovation» платформаси кимларнингдир эвазига кимларнингдир нақд пул маблағларини кўпайтириб бериш, “бирининг дўпписини бирисига кийдириш“ ҳисобига жамоатчилик ўртасида абатаж уйғотиш учун ИШЛАБ ЧИҚИЛМАГАН.

Дунё иқтисодиётининг келажаги, пул ва банк-кредит муносабатлари келгусида рақамли шаклга ўтишини кўра олган ҳолда чинакам инновация сифатида иш бошлаган «Mangu Innovation» Бренд ва харидор ўртасидаги мислсиз фойда келтирувчи интерфаол реклама услубидир. Агар Сиз бугун бир дона қўл телефони ўрнига 100 дона актив сотиб олган бўлсангиз, «Mangu» нархи кўтарилганида марҳамат қилиб ўша маҳсулотнинг иккитасини шу пулингизга сотиб олинг. Активлар Бизда жойлашган Брендларнинг маҳсулот ва ҳизматларига айрибош қилинганида мақсадларимизга етаётган бўламиз.

Аммо инновациямизнинг реклама услуби бўлган активларни нақдлаштириб бериш имкониятини баъзилар нотўғри талқин этишмоқда.

Шу муносабат билан 72 соатга старт берилган ушбу «Сотув кунлари»нинг қоидалари билан яхшилаб танишиб, сўнгра унда иштирок этишингиз мумкин.

14-октябр кун охиригача сотиб олинган, транзакцияда қабул қилинган активлар ушбу «Сотув кунлари»да иштирок этиши мумкин. Ҳар бир инвестор «Сотув кунлари» давомида Базага фақатгина бир маротаба активларини сотиб иштирок этиши мумкин. (Нечта активни Базага қайта сотмоқчи бўлсангиз, яхлит қарор қабул қилинг). Банк хизматлари ва электрон ўтказма ҳаражатларини инобатга олиб, дивидент ваъда қилинмаганлик мутлақ ҳуқуқидан фойдаланиб, курсни мўтадил сақлаб қолиш ва табиий ўсишини таминлаш учун «Mangu Innovation» равнақи ва келажагини ўйлаган ҳолда пулни пластик картага тушириб беришда ҳизмат ҳақи умумий суммадан 5% этиб белгиланди. (Ушбу фоиз миқдори кейинчалик транзакциялар ҳажмига кўра 1%дан 10%гача миқдорда мунтазам ўзгариб бориши мумкин). Активларни сотиб олишдаги чегара 1000 тага туширилиши муносабати билан ҳар бир инвестор Базага фақат 1000 тагача бўлган актив сотиши мумкин. (База таклифига кўра келишув асосида чегарадан ортиқ актив ҳам сотиб олиниши мумкин). Эслатиб ўтамиз, курс 79%гача кўтарилиши учун асосан 81144 та заҳира пикселлари ва “Ички нарх”даги заҳира активларининг барчаси сотилиб кетиши керак эди. Бу ҳақида аввалги ҳисоботда ҳам айтиб ўтганмиз. Ваҳоланки, ўтган икки ой давомида 15000 дона пиксел ва 12229 дона заҳира активлари сотилди холос. Аммо ўтган икки ой давомида айнан шу соҳа мутахассислари томонидан лойиҳага бўлган эътибор ва қизиқиш ҳар доимгидан ҳам кўпроқ бўлди.

Шу муносабат билан бугундан эътиборан нарх 25%га кўтарилиб, 1 Mangu курси 5070 сўм этиб белгиланди. Шунда активларини сотмоқчи бўлганлардан 5% ҳизмат ҳақи ушлаб қолиниб, 4816 сўмдан пул тушириб берилади.

Эслатиб ўтамиз: «Мangu Innovation»да нарх 1000 сўмгача тушиши ҳам мумкин. Ўсиб бориш даражасига эса чегара қўйилмаган.

Ушбу сотув кунларида Тредеримиз ҳам иштирок этиш истагида. Активини қайта сотмоқчи бўлганлардан База воситачилигида улар ҳам сотиб олишлари мумкин. Кейинчалик «Сотув кунлари» доимий очиб қўйилиб, «Олди-сотди», «Транзакция» жараёнлари 10 нафар Тредер билан узлуксиз давом этиб боради.

Лойиҳа Стартап бўлгани, платформанинг яхлит шаблони мавжуд эмаслиги сабаб техник ишлар яна бир оз чўзилмоқда. Шу сабабли ушбу сотув кунлари ҳам аввалги тартибда ўтказилади: 14-октябргача сотиб олган, транзакцияда қабул қилиб олган активларингизни фақатгина бир марта сўров юбориш орқали нақдлаштириб олишингиз мумкин: innovatsiya2018@mail.ru” манзилига қуйидаги тартибда хабар юборинг. (Сумма қабул қилувчи карта ўз номингизда бўлиши шарт).

Намуна:

“Абдуллаев Абдулла Асрор ўғли. 01-октябрдаги тўлов шартномасига мувофиқ 1000M сотаман. 860012345678 ID:A5555. ”

Шундан сўнг База томонидан сотмоқчи бўлган активларингиз муносиблиги 72 соат ичида текширилиб, Сизга “Активларни ID:A.... ҳамёнига ўтказинг” деган хабар келади. Бу Трейдерлар ID рақами бўлиши ҳам мумкин. Активларингизни транзакция қилганингиздан сўнг эса 24 соат ичида сумма тушириб берилади.

Инвестор активларни 15-октябрдан кейин сотиб олгани ёки транзакцияда қабули аниқланса, “Сўров рад этилди. Саволлар юзасидан Алоқа марказига қўнғироқ қилинг” мазмунидаги хабар келади.

Эслатиб ўтамиз, бир иштирокчи сотув жараёнида бир марта иштирок этади. Кейинги сўровлари инобатга олинмайди. Активларингизни бир тўҳтам асосида сотинг!..

«Mangu Innovation» катта қийинчилик ва масулият, ечими топилиши осон кечмаётган техник сабаблар, енгиб ўтилиши мураккаб маркетинг тўғонлари орасида ҳам ўтган саккиз ой давомида 500% натижа кўрсатди!!!

Тадбиркормисиз?! Брендингиз келажагини Бизга ишонинг!

Ҳаётга янгича нигоҳ ташлашни севасизми?! 5070 сўм билан инвесторга айланинг!..

«Mangu Innovation» билан Сиз бир қадам олдиндасиз!..

Posted on янв 10, 2019