NARX
1848 so'm

1 pikselning Platformadagi o'rtacha narxi

Zaxira
0

0 % Qolgan Piksellar

Sotildi
1064324.72

104.64 % Sotilgan Piksellar

Aksiya sotuvida
Bazada aktiv qolmadi Platformaga tashrif

ОММАВИЙ ОФФЕРТА

 (Smart Contract)

 Бир томондан «Mangu – Innovation» платформасидан «Харидор»сифатида рўйҳатдан ўтаётган Ушбу субъект иккинчи томондан «AQL EGALARI» МЧЖ виртуал бизнес лойиҳаси НИЗОМИ асосида ҳаракат қилувчи «Mangu – Innovation» рақамли электрон реклама Биржаси  (Кейинчалик матнда «Сотувчи» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369-моддасига асосан шартномани қуйидаги мазмунда туздилар.

I.ШАРТНОМАНИНГ МОҲИЯТИ 1.1.«Сотувчи» «Харидор»нинг талаби асосида «Mangu.uz» сайтидаги пикселларни реклама учун жой – ўзаро сотиш имконияти бўлган рақамли актив, лойиҳанинг облигацияси сифатида ҳар бир донасини тўлов кунидаги Бир «Mangu» курси бўйича ўрнатилган нарх эвазига сотади. «Харидор» эса сотиб олинган «Mangu»лар учун тўловни тегишли тартибда тегишли ҳисоб-рақамга тўлаб бергач, ушбу шартномага даҳлдор ҳисобланади. 1.2.Сотиб олинган пикселлар, ҳамён юзасига ўрнатиладиган реклама баннерлари шартноманинг ажралмас қисмидир. 1.3.Ҳар бир «Харидор» ўз ўрнида «Mangu – Innovation» Лойиҳасининг инвестори, акциядори ҳисобланади ва ўз облигациялари нархи ўзгаришига кўра фойда кўради. 1.4.«Харидор» Лойиҳа доирасида инвестор сифатида кўрилади. Инвесторнинг пикселлари тўрт юз дона ва ундан ортиқ бўлганида баннери Платформанинг асосий майдони – «M»Тангаси ичида кўриниш беради. Пиксел бошқа субектга қайта сотилгач, реклама обекти кичраяди ёки умумуан йўқолади 1.5.Пиксел сотиб олишни истаган жисмоний шахс сифатидаги маҳаллий ва хорижий инвесторлар сотиб олишда ихтиёрларидаги исталган пластик картадан фойдаланишлари мумкин. Сўм ҳамёнидаги пулни ечишда эса фақат ўз номидаги пластик карта бўлиши шарт. 1.6.Инвестор «Mangu – Innovation» рақамли электрон реклама Биржасидан рўйҳатдан ўтгач, махсус ID ва ҳамёнга эга бўлгач, кўрсатиб ўтилган ID унинг ўзгармас тегишлилик белгиси ҳисобланади. 1.7.«Mangu – Innovation» лойиҳасида 1017125 (бир миллион ўн етти минг бир юз йигирма беш) дона ўзгармас пиксел – облигация мавжуд. 1.8.Юридик мақомдаги тадбиркорлар, Бренд эгалари билан ушбу оффертага қўшимча алоҳида шартнома тузган ҳолда ҳамкорлик қилинади. II.РЕКЛАМА ОБЕКТИ ВА ПИКСЕЛЛАР 2.1.Реклама қилинаётган маҳсулот «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мос келиши, белгиланган гиперссылка манзили Ўзбекистонда Республикасида таъқиқланмаган сайт бўлиши шарт. 2.2.Инвестор пикселлари актив сифатида сайтда кўриниш бергач, у эгаллаб турган ҳамён юзасини бошқа баннерга ўзгарганда Ўзбекистон қонунларига зид (уруш ва бузғунчиликни тарғиб этувчи, фитна келтириб чиқарувчи, порнографияга оид) реклама манбааси ёки виртуал ҳавола ўрнатган тақдирда огоҳлантиришсиз пикселлари нолга тенглаштирилади ва рўйҳатдан ўтган шахсий маълумотлари юзасидан қонуний тартибда чора кўрилишигача борилиши мумкин. 2.3.Электрон ҳамёндаги сотиб олинган ҳар бир пиксел Инвесторнинг 2028-йил 1-январгача шахсий мулки бўлиб, Инвестор ўз пикселларини юқори ёки паст қийматда бошқаларга ўтказиш, сотиш, совға қилиш ёки ворисларга меърос этиб қолдириш ҳуқуқларига эга. Бунда База транзакция учун фоиз ушлаб қолиш ваколатини ўзида сақлайди. 2.4.Белгиланган 2028-йил 1-январгача муддат Инновация такомиллашиб боришига кўра, жаҳон интернет андозалари юзасидан «Сотувчи» томонидан номуайян муддатга узайтирилиши ёки кейинчалик муддат бутунлай олиб ташланиши мумкин. 2.5.Ушбу шартномага кўра, Инвестор ўз электрон пикселларини электрон актив сифатида ихтиёрий равишда ҳаракатга келтиради. Уларни ўзи истаган нархда исталган бошқа Инвесторга онлайн Биржа режимида сотиши ёки келишувга кўра электрон ҳамёнидаги сўми ёки активлари билан Брендлардан бирининг маҳсулот ёки хизматларига тўлов қилиши мумкин. 2.6. Инвестор номинал нарх бўйича истаган пайтда лойиҳани тарк этиш ҳуқуқини ўзида сақлайди. «Mangu – Innovation» платформасида мажбурий сотувга йўл қўйилмайди. 2.7.Бир дона ҳам активи бўлмаган бўш «Мangu» ҳамёнига активлари мавжуд «Мangu» ҳамёнидан Транзакция бўлганида ҳам пикселларнинг янги эгаси ушбу шартномага даҳлдор ҳисобланади ва шартномадаги талаб, мажбурият ва ҳуқуқлар тўлалигича унга ўтади. Қайта сотувларда ҳамёнда умуман актив қолмаса, шартнома бекор қилинган ҳисобланади. 2.8.Ҳар бир Инвестор махсус электрон ҳамёнига фақат чегара қўйилган ҳажмгача актив сотиб олиши мумкин. База ҳамён орқали бошқариладиган ушбу пикселлар сонига нисбатан чегарани мунтазам ўзгартириб бориши мумкин. 2.9.Оила аъзолари ёки бошқа шахс номидан ҳам ҳамён очиб фойдаланиш қатъий таъқиқланади. 2.10.Бир шахс бошқалар номидан ҳам ҳамён юритаётгани аниқланса, IP манзил ёки бошқа асос орқали исбот кўрсатилиб, активлари номинал нархга тенглаштирилади ва мажбурий тартибда номинал нархда пуллари қайтарилади. Бунда ушбу шахс инновацияда иштрок этиш ҳуқуқидан бутунлай четлаштирилади. III. РЕКЛАМА МАТЕРИАЛИНИ САЙТГА ЖОЙЛАШТИРИШ 3.1.Пикселлар фақатгина электрон тўлов ва пул ўтказиш йўли билан сотилади, Базадан сотувга чиқиб бўлинган активлар ўзаро келишувга кўра онлайн Биржа тизимида ҳаракатда бўлади. 3.2. Рақамли пул муносабатлари солиққа тортилмасилигини инобатга олиб, «ID: А1» ҳамёнига – Админга тегишли бўлган, UzCard тизимидаги «Фақат пикселлар ва платформа электрон ҳамёнидаги сўмлар олди-сотдиси учун» ишлатиладиган «8600490444437321» рақамидаги махсус пластик картага керакли тартибда тўғридан-тўғри пул кўчириб ҳам пиксел харидини амалга ошириш ёки электрон ҳамённи сўм билан тўлдириш мумкин. 3.3.«Харидор» кейинчалик ўз алоқа маълумотларини (пластик картаси, телефон рақами, электрон почтаси) ўзгартирган тақдирда дарҳол шахсий кабинети орқали маълумотларини ўзгартириши керак. IV.ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ ВА НАРХ 4.1. Базадан сотиб олиш истаги билдирилган «Mangu»лар ҳар бир пиксел учун биржадаги асосий Бир «Mangu» курси бўйича электрон ҳамёнга киритилган сўм маблағлари орқали тўланади. 4.2.Тўловлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сўмда, чет элллик резидентлар учун валютада, юридик шахслар учун алоҳида юридик шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 4.3.Бошқа давлат фуқаролари ва хорижий инвесторлар «Mangu.uz»га алоқадор халқаро тўлов тизимлари орқали «Харидор» бўлишлари мумкин. Бунда тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги хорижий валютанинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмга конвертация қилиб ҳисобланади. Комиссион тўловлар эса харидор томонидан тўланади. 4.5 «Mangu» пикселлари База нархи (курси) Платформа(Биржа)даги курсга боғланиб, шаклланади. 4.6. База бир йил давомида ўзгармас режим билан ҳар ўн дақиқада бир дона «Mangu» пикселини сотувга қўяди. 4.7. Ҳар янги йилнинг биринчи календар кунида сотувга қўйилаётган “Mangu” пикселлари сотувга қўйилиши секинлашиб, сотувга қўйилиш вақти ҳар йили ўн дақиқага ортиб боради. 4.8 «Mangu –INNOVATION»нинг барча функциялари босқичли тарзда сунъий ақл билан бошқарилишга ўтказилиб, 2025-йилга келиб, лойиҳа бошқрувидан инсон омили бутунлай чиқиб кетади. 4.9. «Mangu –INNOVATION» пикселлари Ўзбекистон республикаси қонунчилиги бўйича бугунги кунда инновацион веб дастурий таъминот, реклама учун сотилаётган жой, келажакда эса ўз йўналиши асосида аниқ ҳаракатланувчи заём сифтидаги виртуал ячейкалар тизимини ўз ичига олувчи янгича ғоявий тўлов тизимини қамраб олади. V.ҲАДЯ 5.1.«Сотувчи» ўз хоҳишига кўра кейинчалик корхона ва сайт манфаатларига хизмат қиладиган битмлар юзасидан ўз ҳамкорларига, ахборот кўмакчиларига ва бошқа юридик шахсларга пикселлар ҳадя этиши ҳам мумкин. 5.2.Ҳадяга кўра пикселлар Брендга муайян муддатда қайтариб олиш шарти билан фақатгина реклама учун жой сифатида ҳам берилиши мумкин. VI.ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 6.1.Томонлар ушбу шартномани тўлиқ ёки қисман бажармаганликлари учун мулкий жавобгардирлар. 6.2.Томонларнинг мулкий жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Фуқоролик кодекси» билан белгиланади. Ҳукумат томонидан интернетга нисбатан чиқарилиши мумкин бўлган қандайдир чекловлар, «UZ» доменида кузатилиши мумкин бўлган техник ҳолатлар юзасидан «Сотувчи» жавобгар эмас. 6.3. Лойиҳа банкрот бўлган, маълум сабабга кўра тугатилган ҳолатда «AQL EGALARI» MCHJ ўз Инвесторлари бўлган пиксел эгаларига ҳар бир пиксел учун дастлаб старт олган номинал нархида пул тўлаб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олади. VII.ФОРС МАЖОР ҲОЛАТЛАР 7.1.Шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар томонларга боғлиқ бўлмаган ва бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатларда томонлар жавобгар эмаслар. 7.2.Форс-мажор ҳолати бошланганлиги ва тугагани тўғрисида бир томон бошқа томонни ёзма равишда зудлик билан огоҳлантиради. 7.3.Интернет билан боғлиқ ҳар қандай техник муаммо содир бўлганида муаммолар ҳал этилиши билан сайт ўз ишини давом эттиради. VIII.НИЗОНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 8.1.Низо юзага келиб текширишга зарурат туғилганида ушбу оммавий оффертага шартнома сифатида тўла баҳо берилиб, ўз ихтиёри билан рўйҳатдан ўтган барча иштирокчи даҳлдор сифатида кўрилади. 8.2.Мажбуриятлардан келиб чиқадиган барча низолар томонлар ўртасида ўзаро келишилган ҳолда ҳал этилади. 8.3.Ҳал этилмаган низолар тергишли тартибда Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилади. IХ. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 9.1.Шартноманинг юқорида келтирилган бандларига киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қўшимчалар гарчи у «Харидор» манфаатлари юзасидан амалга оширилса, Mangu.Uz платформаси ва унинг ижтимоий тармоқлардаги профилларида эълон қилинади. Бошқа ҳолатга кўра шартномага даҳлдор муҳим хабарлар эса «Харидор» электрон почтасига алоҳида мактуб юбориш ва телефон қўнғироғи орқали келишув тартибида амалга оширилади. 9.2.Ушбу шартомада томонларнинг кўзда тутилмаган ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади.

Xavflarni oshkor qilish: Moliyaviy vositalar raqamli aktiv, piksel, aksiya va/yoki kriptovalyutalar bilan savdo qilish yuqori xavflarni o'z ichiga oladi, shu jumladan investitsiya miqdorining bir qismini yoki barchasini yo'qotish xavfi va hamma investorlar uchun mos kelmasligi mumkin. Kriptovalyutalar narxlari juda o'zgaruvchan va ularga moliyaviy, tartibga solish yoki siyosiy hodisalar kabi tashqi omillar ta'sir ko'rsatishi mumkin.
Treyder bo'lmagan shtirokchilar bilan savdo qilish moliyaviy xavflarni oshiradi.

Moliyaviy asboblar yoki kriptovalyutalar bilan savdo qilish to'g'risida qaror qabul qilishdan oldin, siz moliyaviy bozorlar savdosi bilan bog'liq bo'lgan xatar va xarajatlar haqida to'liq xabardor bo'lishingiz, investitsiya maqsadlaringizni, tajribangiz darajasi va tavakkalchilik ishtiyoqini diqqat bilan ko'rib chiqishingiz va kerak bo'lganda professional maslahat so'rashingiz kerak.

AQL EGALARI MCHJ sizga eslatib o'tmoqchiki, ushbu veb-saytdagi ma'lumotlar real vaqt rejimiga tushmasligi mumkin.

Veb -saytdagi ma'lumotlar va narxlar har qanday bozor yoki Mangu.uz tomonidan taqdim etilishi shart emas, balki ularni bozor ishlab chiqaruvchilari taqdim etishlari mumkin, shuning uchun narxlar aniq bo'lmasligi mumkin va har qanday bozorda haqiqiy narxdan farq qilishi mumkin, ya'ni narxlar indikativ va emas savdo maqsadlariga mos keladi.

Fusion Media va ushbu veb -saytdagi ma'lumotlarning har qanday provayderlari sizning savdo -sotiqingiz natijasida etkazilgan zarar yoki zarar uchun javobgarlikni o'z zimmasiga olmaydi.

AQL EGALARI MCHJ  va/yoki ma'lumotlar provayderining oldindan yozma ruxsatisiz ushbu veb -saytdagi ma'lumotlarni ishlatish, saqlash, ko'paytirish, ko'rsatish, o'zgartirish, uzatish yoki tarqatish taqiqlanadi.
Barcha intellektual mulk huquqlari provayderlar va/yoki ushbu veb -saytdagi ma'lumotlarni taqdim etadigan birja tomonidan himoyalangan.

AQL EGALARI MCHJ sizning reklama yoki reklama beruvchilar bilan bo'lgan munosabatingiz asosida veb -saytda paydo bo'ladigan reklama beruvchilar tomonidan kompensatsiya qilinishi mumkin.



«Mangu – Innovation» O'zbekiston Respublikasi, 100152, Toshkent shahar, Uchtepa tumani, Foziltepa ko'cha 14-«A» uy. Mo'ljal: Uchtepa hokimiyati h/r 20208000200403440001 MFO 00981 «Davr bank»XYoATB АB STIR 303094134 Сall Center: (+99871) 200-87-88 Теl: (+99897) 343-08-88.