2018 yil -Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili

830376.35 aktiv qoldi - (81.64 %)
186748.83 aktiv sotildi - (18.36 %)
1 aktiv narxi - 5070 so'm
Sotuvdagi aktivlar: 2914
(Baza har uch daqiqada bir dona aktiv sotuvga qo'yadi)
830376.35 aktiv qoldi - (81.64 %)
186748.83 aktiv sotildi - (18.36 %)
Sotuvdagi Aktivlar: 2914
M/UZB
5070.00
M/USD
0,62
M/EUR
0,54
M/RUB
40,86
M/UZB
5070.00
M/USD
0,62
M/EUR
0,54
M/RUB
40,86

Диққат!!! Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки миллий чакана тўлов тизими номини аниқлаш учун танлов эълон қилди.
Ушбу танловда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари иштрок этиши мумкин.
Тўлов тизимининг номи ўзида миллий уйғунликни акс эттирувчи бир ёки икки сўздан иборат бўлиши керак.
Ушбу ном келгусида чакана тўлов тизимида доимий қўлланилади.
Барча фуқаролар, ғоя ва таклифларини Марказий банкка (ушбу манзил орқали) тақдим этишлари мумкин.
Биз чакана тўлов тизими ”Mangu” дея аталишини истаймиз.
Чунки ушбу сўз ўзида миллий уйғунликни акс эттиради, доимо мавжудлик, куч-қудрат маъносини ифодалайди.
“Mangu Innovation” келажаги учун Марказий Банк билан шерикчилик қилишга ҳам тайёрмиз!
Ушбу линкни тўлдириб, ”Mangu” номини Сиз ҳам қувватлашингиз мумкин!

______________________________________________________________________________________________________________________________________________24.09.2018/18:28

Хайрли кеч, ҳурматли фойдаланувчилар!..
Бугун Админ “А-1” ҳамёнида атига 14000 дона заҳира активлари қолгани маълум бўлди.
“Сотув кунлари” яқинлашиб бораётгани, талаб катталигига кўра “А-1” ҳамёнида бўлган, аввалги “Сотув кунлари”дан қайтган активларнинг ҳар бирига нарх
3000 cўм этиб белгиланди. Ушбу нарх талабга нисбат олиниб, ихтиёрий сотиб олиш истагида бўлганлар учун белгиланган.
3000 сўмлик активлар хоҳишга кўра фойдаланувчи истаган миқдорда ва усулда сотилиб, транзакция қилинади.
Охирги ўн кунлик транзакцияларда актив ўтказиб олганлар ҳам ушбу нархда ҳамёни тўлгунича яна сотиб олиши мумкин. Ўзаро келишувга кўра ҳам транзакция орқали бир-бирингизга актив ўтказишингиз, сотишингиз мумкин. Эътиборли бўлинг: янглишиб ўтказилган активларни янги эгасининг ҳаракати, иштрокисиз ортга қайтариб бўлмайди.

“А-1” ҳамёнида бўлган энг сўнги заҳира активларини Базадаги нархдан юқори нархда сотилиши “Сотув кунлари” нарх айнан кўтарилишини белгиламайди.
Эслатиб ўтамиз: Mangu актив ва пикселлари нархи 1000 сўмгача тушиши ҳам мумкин.

/uploads/image/Mangu7.jpg

_____________________________________________________________________________________________________17/09/2018/20:00
Ҳурматли фойдаланувчилар!..
Диққат қилинг!!! Охирги ўн кунликда транзакция қилиниб актив ўтказилган ID ҳамёнларига қайта таранзакция қилинмайди!!!
"А1" ҳамёнида бўлган заҳира активларининг "500М-1000М" транзакцияси фақат янги иштрокчилар учун!..
Агар аввал транзакция қилган иштрокчи яна сотиб олиш учун сумма ўтказиб юборса, қайтарилаётганда йўқотилаётган 1% ушлаб қолинади.
Бир шахс икки ёки ундан ортиқ киши номидан ҳамён юритаётгани сайтдаги махсус "IP" манзил аниқлаш дастури бўйича кузатиласа, уларнинг активлари номиналга тенглаштирилиб, мажбурий қайтарилади ва айнан ўша фамилия-исм эгалари "Mangu инновацияcи"дан бутунлай четлаштирилади!..
Mangu.Uz пикселлари тадбиркор ва Бренд эгаларига, активлари эса оммага чексиз фойда келтирувчи тизимга айланиши учун иштрокчилар сони кўпайиши муҳимроқ, активлар сотуви эмас!..
Эътибор учун раҳмат!..
/uploads/image/taxlil.png

Ассалому алайкум, ҳурматли фойдаланувчиллар!..
Сайт янги форматга ўтаётгани сабабли вақтинчалик техник муаммолар юзага келиши мумкин.
Буларнинг барчаси платформа тараққиёти учун албатта!
Телефон орқали кираётган кузатувчилар тангани кўрмасликлари эҳтимоли бор.
Чунки техник созлаш ишлари жараёнидамиз. Шартнома қоидалар ўзгаргани йўқ.
Кейинчалик босқичли равишда жисмоний шахсларнинг актив-пикселлари - логотиплари танга ичидан бутунлай чиқиб кетиши мумкин.
Бу ҳақида аввал ҳам айтиб ўтганмиз. Чунки жисмоний шахсларга муҳими актив.
Танга ичида мунтазам сақланиш эса юридик шартнома билан кафолатланган.
"А1" - админ электрон ҳамёнида мавжуд бўлган, аввалги "Сотув кунлари"дан қайтган заҳира активлари сони ҳам кам қолгани сабаб
“АQL EGALARI” MJCH “Mangu.Uz” раҳбари номида бўлган, "Фақат активлар олди-сотдиси учун" ишлатиладиган, "8600510380127907" "Isamitdinov Alisher"
номидаги пластик картага тўғридан-тўғри пул ўтказиш орқали актив қабул қилиб олиш лимити айни дамдан эътиборан фақат "500М" дан "1000М"гача
транзакция қилинишга туширилди.
Тартиби: Ушбу картага 2358 сўмдан ҳисоблаб, 500М дан 1000М гача бўлган актив суммасини ўтказасиз ва сотиб олган “М”ларингиз сони ва ID рақамингизни
+99897 3430888 рақамига SMS шаклида қуйдаги тартибда юборасиз. Масалан: «Абдуллаев Абдулла Абдулла ўғли ID:А7777, 500М га тўлов қилинди”.
Шундан сўнг
Сизга транзакцияда "М" ўтказиб берилади. 24 соат ичида эса электрон почтангизга шартнома қабул қилиб оласиз.
Ҳурмат билан: MANGU.UZ жамоаси.

_____________________________________________________________________________________________________11/09/2018/11:21
Ҳурматли фойдаланувчилар!
Хабарингиз бор, аввалги “Сотув кунлари”да қайтган, “Админ –А1” ҳамёнида бўлган бир неча минг активлар заҳирада сақланмоқда.
Сотувда активлар етишмагани сабабли, кўпчилик талабгоргар истагига кўра, рақамли пул муносабатлари солиққа тортилмаслигини назарда тутиб,
Фақат 1000, 1500, 2000, 2500, 3000, 3500, 4000М дона актив сотиб олишни истаган фойдаланувчилар,
“АQL EGALARI” MJCH “Mangu.Uz” раҳбари номида бўлган, "Фақат активлар олди-сотдиси учун" ишлатиладиган, "8600510380127907" "Isamitdinov Alisher"
номидаги пластик картага тўғридан-тўғри пул ўтказиш орқали актив қабул қилиб олишлари мумкин.
Тартиби: Ушбу картага 2358 сўмдан ҳисоблаб, 1000М дан 4000М гача бўлган актив суммасини ўтказасиз ва сотиб олган “М”ларингиз сони ва ID рақамингизни
+99897 3430888 рақамига SMS шаклида қуйдаги тартибда юборасиз. Масалан: «Абдуллаев Абдулла Абдулла ўғли ID:А7777, 1000М га тўлов қилинди”.
Шундан сўнг
Сизга транзакцияда дарҳол "М" ўтказиб берилади. 24 соат ичида эса электрон почтангизга шартнома қабул қилиб оласиз.
Диққат, заҳира активлар сони чекланган!!! Бошқа фойдаланувчилар ҳам ўзаро келишувга кўра активларини бир бирлари сотишлари – ўтказиб беришлари мумкин!!!Инновацион жараёнларни Биз билан кузатинг!

_____________________________________________________________________________________________________07/09/2018/21:05

Ҳурматли фойдаланувчилар!.. Mangu активлари – айнан криптовалюта эмас!.. Биз майнинг фермалари ва мураккаб блокчейнлар билан ишламаймиз. Дастур оддий ва шаффоф услубда, ўзгача тузилишда, аниқ сонларга асосланган йўналишда ишлаб чиқилган ягона активлар билан савдо қилувчи виртуал биржадир. Ўзбекистондаги ушбу илк электрон биржа облигацияси, рақамли актив, инновацион заём MANGU ўзининг шаффоф ва ошкора ишлашига кўра криптовалюта- (сrypto- яширин, маҳфий.инг.)лардан фарқли “криставалюта”- (crystal-шаффоф.инг.) мақоми билан фаолият юритмоқда. Тез орада сайт ўзининг янги дизайни ва мобил қурилмаларда осон фойдаланиш хусусиятига эга бўлади. Эртага Daryo.Uz cайтида Mangu.Uz инновациясиинг мақсад ва вазифалари, тузилиши, фойдали жиҳатлари акс этган батафсил мақола омма эътиборига ҳавола этилади.

Миллий виртуал тараққиётни Mangu билан кузатинг!..

/uploads/image/https://www.instagram.com/sapfiraofficial/

_____________________________________________________________________________________________________06/09/2018/18:25

Mangu – янги авлод пул бирлиги

Ассалому алайкум, Mangu.Uz инновациясининг азиз фойдаланувчилари!..

24-август куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазири Иброҳим Абдураҳмонов имзоси билан рақамли пул муносабатлари соҳасида мамлакатимизда илк бор амалга оширилаётган Mangu.Uz лойиҳаcини Вазирлик мутахассислари ўрганиб чиққани юзасидан ижобий фикрлар билдирилган жавоб хати қабул қилиб олдик.

“Инновацион ривожланиш вазирлиги Сизларни Республиканинг инновацион ривоожланишига ҳисса қўшаётганингизни қўллаб-қувватлайди ҳамда кейинги ишланма ва ихтироларингизга муваффақиятлар тилайди”, дея мулоҳаза билдирилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, 20-июл санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлигининг Маngu.Uz инновациясига берган жавоб мактубида қуйидаги фикрлар билдирилган эди.

Агентлик томонидан “Маngu.Uz” платформаси каби маҳаллий инновацион ташаббуслар алоҳида эътибор билан ўрганиб чиқилмоқда. Мамлакатимизда янги инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида олиб борилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг провард мақсадларидан бўлиб ҳисобланади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 3-июлдаги ПҚ-3832-сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақасадида Агентлик томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда республикада криптоактивлар эммиссияси, жойлаштирилиши ва муомаласига доир соҳаларда юзага келадиган муносабатлар норматив-ҳуқуқий базасини шакллантиришга доир ишлар олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларни амалга ошириш доирасида Сиз томондан билдирилаётган таклифлар ҳам инобатга олинишини маълум қиламиз.

Қўшимча равишда шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 3-июлдаги ПҚ-3832-сон қарорига асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмаслиги белгиланган”, дейилади мактубда.

Маngu.Uz инновациясидаги муҳим янгиликлардан бири янги ой бошидан эътиборан ягона рақам сифатида +99897 343-08-88 телефон рақмимиз 24 соат давомида Сизлар учун фаолият кўрсатади. Энди исталган савол ва таклифлар юзасидан исталган пайт қўнғироқ қилиб, сифатли жавоб олиш имкониятига эга бўласиз!..

Маngu.Uz инновациясининг сўнги ҳисоб-китобларига кўра навбатдаги “Сотув кунлари” 27-30-сентябр кунлари бўлиб ўтиши ва 72%гача нарх ўзгариши кутилмоқда. Бунда жорий нарх кўтарилган ҳолатида 1 Mangu курси 4056 сўмгача чиқиши мумкин.

Шошилинг!.. Ой якуни бўлгани сабаб ҳозир Сотувда тақрибан 29000 та актив бор!.. Ой бошида сотилмай қолган активлар нолга тенглаштирилади. База ҳар куни соат интервалида 1440 дона активни сотувга чиқаради, ҳолос!.. Кузатувчиларимиз сони эса икки мингтага яқинлашди!..

Ҳар бир иштрокчи махсус электрон ҳамёнига фақат 4000 донагача актив сотиб олиши мумкин. Оила аъзолари ёки бошқа шахс номидан ҳам ҳамён очиб фойдаланиш қатъий таъқиқланади. Мақсад: Mangu инновацияси ўнлаб инвесторларнинг молиявий ўйини эмас, минглаб фуқароларимизга манфаат келтирадиган тараққиёт меваси сифатида фойда келтириши керак!..

Ўзбекистондаги илк крипто-активлар билан савдо ҳажмини ошириш, рақобат бозорида Бренди обрўсини янада мустаҳкамлаш истагида бўлган ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларни Mangu инновациясига чорлаймиз!!!

Диққат! Mangu пикселлари бу

Брендлар учун

-арзон нархга 10 йиллик реклама;

-потециал мижозлар оқими;

-инновацияда биринчи бўлиш имкони;

-рақобат бозорида чиройли PR;

Жисмоний шахслар учун – Mangu активлари

-тобора қадри ортиб борувчи рақамли актив;

-юқори фойдали харидлар воситаси;

-истаган пайт нақд пул эквиваленти;

- даромад солиғисиз даромад.


______________________________________________________________________________________________________27/08/2018/00:00

Terashop интернет дўконида “Ҳайтлик” акцияси давом этмоқда.

Унда Сиз Mangu активлари билан ҳам турли маҳсулотларни қулай нархларда сотиб олишингиз мумкин.

Масалан, 335 Mangu эвазига Redmi 5 A сотиб олинг!..

Агар активларни март ойида сотиб олган бўлсангиз, шундай ажойиб қўл телефони

Сизга бор-йўғи 335.000 сўмга тушган бўларди. Зўр-а?!

Марҳамат ташриф буюринг!..

Mangu ва Terashopнинг олдинда совғалари кўп!!!

______________________________________________________________________________________________________26/08/2018/20:18

Ассалому алайкум, ҳурматли фойдаланувчилар!.

Mangu.uz платформасини техник жиҳатдан такомиллаштириш, мобил версияга қадар тайёрлаш ишларининг асосий босқичи ниҳоясига етгани муносабати билан бугундан эътиборан жадал равишда фаолиятимизни давом эттирамиз!..

Рақобат бозорида ўз компанияси обрўсини янада мустаҳкамлаш истагида бўлган йирик тадбиркорлар ва барча Стартап эгаларини Mangu.uz инновациясида иштирок этишга чорлаймиз!.. Mangu.uz бу - Бир марталик тўлов эвазига 10 йил муддатга:

  • Брендингиз рекламаси учун жой;
  • Минглаб фойдаланувчилар эътибори;
  • Электрон активлар билан савдо қилиш имкони;
  • Даромат солиғидан озод бўлиш кайфияти, демакдир!

Эндиликда 400 донадан ортиқ активи бор жисмоний шахсларимиз Брендларимиз билан бир сафда ўз PR логоларини ўрнатишлари мумкин. Жисмоний шахсларимиз учун эслатиб ўтамиз, “М” тангаси ичида Брендлар сони ортиб боришига кўра, PR лого юклашда активлар сони аҳамяти ортиб бораверади.

27-август куни навбатдаги нарх ўзгариш эҳтимоли эълон қилиниши кутилмоқда. Унга қадар пиксел ва активлар Бренд эгалари ҳамда жисмоний шахсларга 2358 сўмлик жорий нархда сотилишда давом этади.

Диққат! Нарх ўзгариш эҳтимоли эълон қилингунича сотиб олинган активлар тўғридан-тўғри навбатдаги “Сотув кунлари”да иштрок этади!

Mangu электрон активлар платформаси соат интервалида ҳар куни 1440 дона актив ишлаб чиқаради. База сотувда бугунгача қолдиқда бўлган тақрибан 16500 дона актив мавжуд!..

_________________________________________________________________________________________________________________10:30/14/08/2018

Ассалому алайкум!
1Mangu курси 2358 сўмга ўзгариши муносабати билан 1-3 август куни бўлиб ўтган “Сотув кунлари” давомида жисмоний шахслардан 12661 дона активлар қайта сотиб олиниб, янги нарх иштрокчиларимиз орасида тасдиқланиб олинди.
Янги ой бошидан Mangu инновацияси янада осонлашган ID орқали тўлов тизимига ўтди, ўзаро транзакция қилиш имконияти ҳам қўшилди. Ҳамёндаги энг юқори чегара 5000 дона активдан 4000 дона активга туширилди. Сотиб олишга старт бериб, янги иштрокчиларни инновацияга чорлаб қоламиз!
Янада фойдали, инновацион имкониятлар ҳали олдинда! Кузатишда давом этинг!
________________________________________________________________________________________20:30/04/08/2018
Диққат!!! Муҳим янгилик! Бугундан эътиборан жисмоний шахсларга тақдим этилаётган пикселлар том маънода электрон ҳамён активи ҳисобланиб, кутилаётган амалиёт дастуримизга қўшилди. Энди Сиз ID рақамингизнинг ўзини киритиб, тўғридан-тўғри ҳолатда ҳамёнингизни тўлдира оласиз!..
Активлар сони 400 донадан ортиқ бўлганларгина ихтиёрий равишда баннер ўрнатишлари мумкин. Ушбу 400 доналик ҳисоб ҳам бренлар сони кўпайиб боришига қараб, максимал даражага ўсиб бораверади. Демак, кимга PR керак бўлиб, активларини пиксел шаклида ҳам кўриниш беришини истаса, кўпроқ актив сотиб олиши керак!..
3-августнинг охирги дақиқаларига қадар давом этадиган “Сотув кунлари”да ҳам бемалол актив сотиб олишингиз мумкин. давом этади. Энди тўғридан-тўғри тўлов қилиш имконияти очилгани сабабли нарх ўзгаришида ҳам жараён тўҳтатилмайди. Актив талабидаги иштрокчилар “Mangu”ларни 2358 сўмдан бемалол ва аввалгидан анча осонлик билан сотиб олишлари мумкин. Бизга юборилаётган сўровлар бўйича эса пулларни янги нархда тушириб бермоқдамиз.
Яна бир мухим амалиёт: бир-бирига ўзаро пиксел ўтказиш тизими ҳам ишга тушди! Энди Сиз активларингизни бошқаларга ўзаро келишув асосида ўтказишингиз мумкин. Ҳар бир ҳамённинг энг юқори чегара активлари сони 5000 донадан 4000 донагача туширилди. Ҳозиргача тўлов қилганларни мустасно этган ҳолда оила аъзолар, яқинлар номидан профил очиб тўлов қилиш ҳам қатъий таъқиқланади. Мақсад: активлар монополяси доим Базанинг ўзида сақланиши керак: чунки Mangu инновацияси катта пул тикиб катта фойда кўриш эмас, ортиқча пул маблағларини ёстиқнинг остида сақламасдан айланмага қўйган ҳолда давлат бюджетига фойда келтириш мақсадида яратилган.
Эътибор учун раҳмат!
_________________________________________________________________________________________20:50/01/08/2018
/uploads/image/hand-shake-m.png

Ассалому алайкум!.. Mangu платформасининг азиз фойдаланувчилари!..
Якунига етган июл ойи айнан жисмоний шахсларга актив сотилиши жиҳатдан энг юқори натижа кўрсатилган муддат бўлди десак, янглишмаган бўламиз. Ўз Брендининг рекламаси учун бир марталик тўлов эвазига 10-йил муддатга пиксел сотиб олган маҳсулот ва ҳизмат ишлаб чиқарувчилар – Mangu инновацияси аъзолигига қабул қилиниб, биринчи миллий виртуал активлар билан савдо қилиш имкониятига эга бўлаётган Брендларнинг ҳам тобора қизиқиши ортиб, яқин кунларда ўнга яқин янги Брендлар билан шартнома имзолаш арафасидамиз.
2018- йил 3-июлдаги “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида” Президент Фармони юзасидан 2019-йил 1-январга қадар амалга оширилиши керак бўлган, Фармонда келтирилган: крипто активлар, жумладан, майнинг, смарт-контракт, блокчейнни тадбиркорлик ва инвестицион фаолиятга тадбиқ этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган янги технологияларни жорий қилишда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини йўлга қўйиш, криптоактивлардан фойдаланиш, уларни сотиш-сотиб олииш жараёнини қонунийлаштириш, криптоактивлар ёрдамида амалга оширилган молиявий операциялар солиққа тортилмаслиги каби масалаларида тегишли Давлат ташкилотларида ишлар олиб борилмоқда. Mangu .Uz молиявий-инновацион сайти ўз активларини жисмоний шахсларга реклама учун жой – пиксел шаклида сотишни бошлаб, рақамли активларни муомалага чиқариш бўйича энг биринчилардан бўлиб иш бошлаганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 3-июлдаги ПҚ-3832-сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Mangu.Uz инновациясининг асл мақсад ва қиёфада гавдаланиб, жисмоний шахслар сотиб олаётган пикселлари том маънода актив шаклида кўриниш олишига йўл очиб берди.
Бугунги кунда “Ақл эгалари” МЧЖ яъни бевосита “Mangu.UZ” платформаси бир нечта тегиши давлат ташкилотлари билан платформанинг иқтисодий-ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлаш ишларини олиб бормоқда. Босқичли амалга оширилаётган инновацион ҳатти-ҳаракатларда Сиз азиз фойдаланувчиларнинг ҳам ишонч ва эътиборингиз албатта жуда муҳим.
Демак, Mangu .UZ дастури ва маъмуриятнинг узоқ ва тортишувли олиб борилган таҳлиллари натижасида 2018-йилнинг 1-августидан эътиборан 1 Mangu курси 2358 сўм этиб белгиланиб, янги нарх тасдиқлаб олиниши учун жисмоний шахс – инвесторларимизга сотиш таклифини бериб ўтамиз.
Ассалому алайкум, ҳурматли харидор! Бугун, 2018 йил 1-август куни соат 00:00да 1 Mangu активи нархи номиналдан 17.9 % га кўтарилиб, 2358 сўмга ўзгарди. Бунда нарх ўзгариш эҳтимоли эълон қилинган 5-июл санасигача тўловни амалга оширган харидорлар ўз активларини янги нархда Биржага қайта сотишлари мумкин.Бунинг учун рўйҳатдан ўтиб, шартнома қабул қилиб олган электрон почтангиз орқали тўловни амалга оширган пластик карта рақамларини тўлалигича innovatsiya2018@mail.ru манзилига қуйидаги тартибда ёзиб юборинг:
Намуна: “Соnt 001/001 шартномага кўра: 8600510380127107 Abdullayev Аsliddin Nuriddin o’g’li”.
Ушбу тасдиқ хабаридан сўнг, "Сотув кунлари" давомида Сизга пул ўтказилиб, ҳамён базага қайтарилади. Эътиборингиз учун раҳмат.

Эслатиб ўтамиз: 1-3- август куни бўлиб ўтадиган “Сотув кунлари”да нарх ўзгариш эҳтимоли эълон қилинган: 5-июл кунига қадар актив сотиб олган жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

Мухим эслатма: 1-августдан эътиборан: Mangu электрон ҳамёнидаги энг юқори чегара 5000тадан 4000 дона актив ҳажмига қисқартирилди. Ҳеч бир жисмоний шахснинг бирдан ортиқ электрон профили бўлиши ва унга 4000 донадан кўп актив сотиб олиши мумкин эмас. Mangu виртуал инновацияси аҳолининг катта қисмини қамраб олиб, уларнинг фақатгина ортиқча пул маблағларини фойдали харидларга чорлашни ният қилган. Чунки Mangu умумий саноғи чеклангани сабаб кичик аудитория манфаатларига эмас, кўпчиликка фойда келтиришга қаратилган инновациядир.


_________________________________________________________________________________________01:45/01/08/2018

Random.org сайти орқали ўтказган облигацион тақдирлаш ўйинимиз ниҳоясига етди. Ғолибларни чин дилдан табриклаймиз!

Илтимос, +99897 343-08-88 рақамига шахсан қўнғироқ қилинг, пул маблағлари айнан тўлов қилиб сотиб олган пластик картангизга дарҳол тушириб берилади!!!

3000 М та Mangu – 6.000.000 cўм соҳиби:

Bond – 27689

2000 М та Mangu – 4.000.000 cўм соҳиблари:

Bond – 36489 Bond – 19981

1000 М та Mangu – 2.000.000 cўм соҳиблари:

Bond – 28540 Bond – 26973 Bond – 43164

Кутилаётган нарх ўзгаришида активларнинг энг юқори миқдори ҳозирги 5000 донадан 4000 донага туширилади. 1-августдан эътиборан нарх 2058 сўмдан 2382 сўмгача кўтарилиши мумкин.

Диққат!.. Сотувда тақрибан 10000 дона актив қолди!..

Эслатиб ўтамиз, ўзаро актив алмашиниш тизими ишга тушгани муносабати билан облигация рақам бериш ва уларни тақдирлаш ўйинлари тугатилди.

________________________________________________________________________________________________18:25/30/07/2018

/uploads/image/photo_2018-05-10_17-19-05.jpg

Ассалому алайкум, азиз иштирокчилар!.
Mangu платформасидаги активлар сотилиши 10% даражадан ўтди.
Биз эса ваъдага вафо қилганимиздек, тақдирлаш ўйинини ўтказамиз!
Фақат бир нарсани ёдда тутинг, бир-бирига пиксел ўтказиш тизими ишга тушаётгани сабаб
облигация рақамлари ушбу ўйиндан сўнг бекор қилинади!..
Демак, ютуқ фонди ўша айтганимиз бўйича:
1 та 1-ўрин соҳибига 3000 Mangu,
2 та 2-ўрин эгасига 2000 Mangu ва
3 та 3-ўрин эгасига эса 1000 тадан Mangu тақдим этилади.
Ғолиблар сотув кунида ютуқларини нақдлаштириб олишлари ҳам мумкин.
Демак, бугун соат 17.00 да Инстагарам саҳифамизда, тўғридан-тўғри эфирда ўйинимиз бўлиб ўтади.
Ўйинни кузатиш учун манзил: Инстаграм орқали https://www.instagram.com/mangu.uz/
Эслатиб ўтамиз: тақдирлаш ўйинида 31-май сансигача актив сотиб олган
фойдаланувчилар иштрок этиши мумкин: энг охириги берилган облигация рақами 56221-рақам билан y******a@mail.ru ID234 харидорга берилган. Демак, 1 дан 56221гача random.org орқали ғолибларни аниқлаймиз.
Бугун соат 17.00 да
Бизни инстаграмда кузатинг!!!
/uploads/image/looking-m.png
___________________________________________________________________________________________________12:35/26/07/2018

Ассалому алайкум, Платформамизнинг азиз фойдаланувчилари!
Асосий саҳифамизнинг янги дизайни, рамзий маънода ифодаланган Mangu тангаси Сизларга маъқул келади деб ўйлаймиз.
Диққат, Mangu активлари нарх ўзгаришига атига беш кун қолди!!! Сотувда тақрибан 18000 дона актив мавжуд!
Тез фикрлаб қарор чиқарган шунча кўп фойда кўради!..
___________________________________________________________________________________________________10:25/26/07/2018

Ассалому алайкум Mangu.UZ платформасининг азиз фойдаланувчилари!..

“Сотувдаги пикселлар” сони камаймоқда, тахмин қилинаётган нарх ўзгаришига эса саноқли кун қолди.

Эслатиб ўтиш жоизки, нарх ўзгаришини асосан Mangu.UZ инновациясига аъзо бўлаётган Бренд эгаларининг ҳаракатлари белгилайди. Тақрибан 17000 та қолаётган пикселларимиз сотилишига ҳам албатта бу боғлиқ!..

Тез орада Live Aktivs бўлимида нақд тўлов қилиб кетаётган жисмоний шахслар ва пул ўтказиш йўли билан шартнома тузаётган Бренд эгалари, Клик тизимии орқали тўлов, тўловни ID орқали соддалаштириш каби қулайликлар ишга тушади.

Айнан бугун 23-июл куни ҳар доимгидан ҳам кўп пиксел сотилиб, кундалик сотув рекорди янгиланди. Жисмоний шахсларга бугуннинг ўзида ҳозиргача 10821 та, ишлаб чиқарувчи Бренд эгаси “UZSALE” хусусий корхонасига 450 та, умумий ҳисобда 11271 та пиксел сотилди!!!

Эътибор ва ишонч, келажакни кўра олганингиз учун Сизларга ташаккур!..

1-августгача бўлган саноқли кунларда янада кўпроқ Бренд эгалари ва жисмоний шахсларни платформага жалб эта олсак, “Сотувдаги пикселлар”нинг аксари сотилиб кетса, нарх ўзгариши ўсиш суръатида бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқарув агентлиги тавсия хатига асосан юқори тахлил натижасидагина нарх ўзгаради.

Диққат!!! 1-августгача саккиз кун қолди!..

______________________________________________________________________________________________________17:55/23/07/2018


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан жавоб хати орқали Маngu.Uz кристал-активлари ҳаракатлари қўллаб қувватлангани жамоамизга янада куч берди.

10 кундан сўнг бўлиши кутилаётган нарх ўзгариши эса Сиз азиз иштрокчилар - рақобат бозорида фаолият юритаётган Бренд эгалари ва маблағларини #Mangu активларида сақлаш истагидаги жисмоний шахсларнинг ишончингиз ва маблағ киритиш орқали инновациямизга қўшилишингизга боғлиқ.

______________________________________________________________________________________________________14:19/21/07/2018

Mangu.UZ электрон биржасининг сўнги ҳисоб-китобларига кўра,
1-август санасида 1 Mangu курси жорий нархдан 50% гача ўзгариш эҳтимоли бор!..
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида”ги имзолаган фармони бунга асосий сабаб бўлди. Соҳа мутахассислари томонидан ушбу фармоннинг ижроси мамлакатимиз иқтисодиётида туб бурилиш ясаши башорат этилмоқда. Mangu пикселлари айнан криптовалюта эмас, криста-актив сифатида электрон шаклдаги рақамли пулларнинг Ўзбекистондаги илк муқаддимасидир.
Шу маънода платформа ўз олдига қўйган мақсадларини амалга ошириб бориши давомида
Manguлар
яқин келажакда миллий виртуал олтинга айланиши шубҳасиз!..
Дастлабки тўрт ой давомида ўндан ортиқ бренд эгалари - юридик шахслар ва мингдан ортиқ фойдаланувчи -жисмоний шахслар сайтда рўйҳатдан ўтиб, бугунга қадар 75427 та пиксел сотилди.
Ўйлаймизки Стартап учун бу катта натижа.
Бренд эгалари - тадбиркорларни инновацион ҳамкорликка чорлаймиз!
Mangu билан брендингиз рақобат бозорида мангу порлайди!..
/uploads/image/1444.JPG_
___________________________________________________________________________12:47/05/07/2018

Ассалому алайкум!..
25-28-июн куни давом этган "Сотув кунлари" давомида таклифимиз қабул қилиниб, атига тўрт нафар инвестордан Mangu пикселлари янги нархда сотиб олинди.
Улар: m******v@mail.ru М20, m******7@gmail.com М5, q******v@mail.ru М1, D******3@bk.ru М10.
Кутилганидан анча катта қизиқиш бўлаётгани сабаб, жуда кўп инвесторларимиз ушбу
"Сотув кунлари"да пикселларини ўзида сақлаб қолди.
Бундан ташқари “Нumoyun Biznes group” билан тузилган ахборот-кўмак шартномаси бекор қилиниб, “Abdulaziz Devolopment group” МЧЖга 400 дона пиксел реклама учун жой сифатида сотилди.
/uploads/image/_1529743398.jpg
“Бельий медвед” кир ювиш кукунлари хонадонингизга беғуборлик бахш этади!..

Демак, янги нарх билан юкласишда давом этамиз!
Ўтказилган “Сотув кунлари”га қадар қолдиқда бўлган пикселлар қўшилиб жами 17530 та актив қўшилиб бориш давомийлиги билан ой сўнгига қадар сотувда!..
Шошилинг, ой тугашига атига 60 соат вақт қолди!..
Кутилмаган ўзгаришлар олдинда кутмоқда!..
Бахтли келажакка Mangu билан!..
_____________________________________________________________________________12:00/28/06/2018
Ассалому алайкум. 1-23-июн саналарида эълон қилганимиздек кутилаётган нарх ўзгариши юқори кўрсатгичда амалга ошиб, 1 Mangu курси бугун 2000 сўмга тенглашди.

Илмий иқтисод кўзи билан қараганда Mangu электрон реклама биржаси активлари нархи тўрт ой муддатда номиналдан 100% ўзгариб, пикселларнинг икки баробар қиммалашуви кўпчиликка молиявий пуфак аломати бўлиб кўриниши мумкин. Лойиҳа фаолият юритишни бошлаган пайтдаёқ қоидалар билан танишган кўпчилик фойдаланувчи ва соҳа мутахссислари бизга бу ҳақида савол беришган. Жавоб эса оддий: Mangu.uz молиявий пирамидани бутунлай инкор этади. Ҳаттоки лойиҳа ўзингиздан кейин одам олиб келишингиз тавсия этиладиган рефалний тизимга ҳам муҳтож эмас.

Биз фақат пикселлар нархини Британялик йигит каби бир АҚШ доллари эмас, атига минг сўмдан сотишни бошладик. Чунки шаклан ғоя эгаси бўлган Алекс Тю сайтидан анча мукаммал тизимга даъво қилаётган Mangu.UZ халқчил сумма – майда қадамлар билан юксак иқтисодий марраларни забт этишни олдига мақсад этиб қўйган.

Лойиҳамиз юзасидан Сиз азиз мухлислар томонидан юборилган энг қалтис саволларга жавобда батафсил тўҳталиб интернет сайтларида мақолаларҳам эълон қилганмиз.

Яна бир бор айтмоқчимизки, агар Сизда Mangu платформаси ишлаш услуби ёки стратегик тузилмаси ҳақида қандайдир савол пайдо бўлса, +99897 343-08-88 рақамига бемалол қўнғироқ қилиб ёки телеграм орқали боғланиб, мурожаат этишингиз мумкин. Савол-жавобларимиз хоҳишингизга кўра телеграм каналимизда эълон қилиб борилади.

Криставалюта сўзининг ўзаги ҳам айнан шаффоф, очиқ, ошкора маънолари беради.

Миллий виртуал олтин тараққиёти йўлида эса нафақат Сизнинг реклама учун киритаётган маблағларингиз балки фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ва саволларингиз Биз учун олтиндан қиммат.

Эслатиб ўтамиз: 28-июн кундуз соат 12.00 гача давом этадиган “Сотув кунлари”да нарх ўзгариш эҳтимоли эълон қилиб бўлинган сана – 1-июн кунигача сотиб олинган пикселлар иштирок этади.

Mangu курси ўзгариши актив соҳиблари бўлган жисмоний шахслар ва инновацион реклама эгалари бўлган юридик брендлар ўртасидаги балансга боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, жараён давомида Mangu курси кўтарилиб бораётган фоизларидан ортиқ бўлмаган фоизларда ортга қайтиши ёки "Сотув кунлари"да нақд сумма қайтара олиш қобилияти доирасида чекланмаган фоизларда кўтарилиши ҳам мумкин.

________________________________________________________________________________________________25/06/2018/12:05

Mangu.UZ электрон биржасининг сўнги ҳисоб-китобларига кўра 25-июн куни бўлиб ўтиши кутилаётган нарх ўзгаришида 1 Mangu курси жорий нархдан 60%гача кўтарилиб, 2000 сўмгача ошиши ҳам мумкин.
Бунга яқин кунларда Mangu маркетингига қўшилиб, савдо ҳажмини ошириш истагида бўлаётган юридик шахслар - брендлар қизиқиши ортаётгани, шартномага буюртма бераётгани сабаб бўлмоқда.
Mangu курси ўзгариши актив соҳиблари бўлган жисмоний шахслар ва инновацион реклама эгалари бўлган юридик брендлар ўртасидаги балансга боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, жараён давомида Mangu курси кўтарилиб бораётган фоизларидан ортиқ бўлмаган фоизларда ортга қайтиши ёки "Сотув кунлари"да нақд сумма қайтара олиш қобилияти доирасида чекланмаган фоизларда кўтарилиши ҳам мумкин.
1 Mangu нархи номинал 1000 сўмдан тушмаслиги шартномада кафолатланган.
Яна бир нарсани эслатиб ўтамиз: нарх ўзгариш эҳтимоли эълон қилингач сотиб олинган активлар фақатгина навбатдаги "Сотув кунлари"да иштрок этиши мумкин.

Диққат!.. Кутилаётган нарх ўзгариши ҳақидаги хабар 1-июн санасида эълон қилинган эди.

Mangu - криптовалюта эмас, миллий электрон криставалюта тизими бўлиб, кўп томонлама манфаатли жиҳатлари ва ҳуқуқий кафолатига кўра ҳатто биткоинлардан ҳам аъло тизимдир.

Mangu инновацияси билан кутилмаган натижалар кутилган фурсатларда келади!..

________________________________________________________________________________________________23/06/2018/13:05



Молиявий барқарорлик «Mangu» пикселлари билан!

Ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг ва пиксел сотиб олинг!

____________________________________________________________________________________11/06/2018/14:05


Бугундан эътиборан "Live Pixels" бў
лими ишга тушди. Бунда Сиз нарх диаграммасини, онлайн тўлов қилган харидорлар рўйҳатини ва энг сара брендларимизни кузатиб борасиз.
Энди пластик карта орқали тў
лов қилишингиз билан рўйҳатда дарҳол кўринасиз!
Такомиллашишда давом этамиз!
Сотувчи ва харидор манфаатлари MANGU актив-пикселларида кесишади!


______________________________________________________________________________________________________05/06/2018/14:34
Ассалому алайкум, MANGU.UZ сайтининг ҳурматли фойдаланувчилари!
Бугун баҳорнинг сўнги куни якунланиб, ёз бошланиши арафасидамиз. Муборак Рамазон ойида барчангизга яхши кайфият тилаб, апрел ва май ойи давомида PayMe орқали тўловни амалга оширган жисмоний шахс инвесторларимизнинг рўйҳатини эълон қиламиз!
Янги июн ойида платформа такомиллашиб, бир нечта қўшимча имкониятлар киритилмоқда. Шу кунларда нарх диаграммаси ва инвесторлар рўйҳати дарҳол шаклланадиган бўлим қўшилади.
Мухим янгилик: июн ойи ўрталарига бориб, Mangu курси 5--20% гача кўтарилиб, 1500 сўмга қадар ўзгариш эҳтимоли бор.

*Диққат, Ушбу рўйҳатда пул ўтказиш йўли билан реклама учун жой сифатида пиксел сотиб олган ишбилармон ва тадбиркор - бренд эгалари, офисга шахсан ташриф буюриб, нақд тўловни амалга оширган жисмоний шахс сифатидаги инвесторлар ва 10-13 май "Сотув кунлари" ўз пикселларини MANGU Биржасига қайта сотганларнинг тегишлилик белгилари мавжуд эмас.
Молиявий барқарорлик «Mangu» пикселлари билан! Ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг ва пиксел сотиб олинг!
Янгиликларни Telegram каналимиз, Facebook ва Instagram саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

_______________________________________________________________________________________________________31/05/2018/18:31/uploads/image/taxlil.png

MANGU.UZ – Энг аъло брендларни ноодатий ўлчовга кўра саралаш мақсадида ташкил этилган инновацион майдон, маҳаллий брендлар билан интеграциялашув ҳисобига тобора қадри ошиб борувчи, инфляция таъсир этмайдиган миллий электрон валюта тизимини яратишга қаратилган янгича молиявий тизимдир.

MANGU.UZ – Жисмоний шахслар учун эслатиб ўтамиз, платформа халқаро глобал биржалар (Alpari, Forex) каби асосан интернет тизимда электрон тўлов қилиш орқали ишлайди. Улардан фарқи Сизнинг пиксел сотиб олиб киритган маблағингиз тақдири айни Мangu плптформаси ривожининг ўзига ва у олдига қўйган мақсадларга боғлиқ. Шартнома асосида 10 йил муддатга Реклама учун жой сифатида сотиб олган пикселларингиз – Сизнинг акцияларингиз бўлиб, Мangu курси ўзгарганида уларни биржанинг ўзига қайта сотиб юборишингиз ёки ўзингизда сақлашингиз ва платформада жойдашган Брендларнинг маҳсулот ва ҳизматларига тўлов қилишингиз мумкин.

Мangu активларини www.mangu.uz cайтида рўйҳатдан ўтиб, ўзингизга тегишли пластик карта ёрдамида Ўзбекистоннинг қаерида бўлишингиздан қатъий назар сотиб олишингиз мумкин. Юридик шахслар пул ўтказиш йўли билан алоҳида тартибда, хорижий давлатдаги фуқаролар эса Visa card орқали тўловни амалга ошириб Мangu эгаларига айланишлари мумкин.

Мangu инновациясининг асосий мақсади аҳолининг бўш турган маблағларини ноодатий реклама платформаси ва бонусли тизимларга жалб этган ҳолда дивидент ваъда қилмай туриб таҳлилий тақдирлашга қаратилган.
Мangu нафақат реклама соҳасида янгилик балки маҳаллий виртуал пул бирлигига асос солиш йўлида бу орқали чет эл инвестициясини ғояга жалб этиш, миллий валюта инфляция даражасини камайтириш, ўзбек сўми қадрини сақлаш вазифаларини олдига қўйган молиявий лойиҳадир.
МanguКриптовалюта(crypto-сирли, яширин.анг)лардан фарқли, кафолатланган, янгича кристовалюта(crystal- шаффоф анг) тизимини маҳаллий шароитда синовдан ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган инновацион лойиҳадир.
Ушбу платформадаги умумий саноғи аниқ пикселлар нархи ўзгариб борувчи акция шаклида ўз инвесторларига сотилмоқда. Сотиб олинган акциялар ҳамён сифатида ўз ҳажмига кўра сайтнинг танга шаклидаги асосий майдонида кўриниб туради. Сотиб олиган акциялар ҳажмидан PR ёки реклама учун жой сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Акциянинг номинал қиймати 1000 сўмдан тушмайди. Ҳар бир тўлов ҳуқуқий шартнома асосида шакллантирилиб, инновацион пикселлар харидорнинг энг камида 10 йиллик мулки экани белгиланган.
1 Мangu курси платформа такомиллашиб бориши, унга бонусли имокониятлар қўшилиши, умумий саноғнинг қисқариб, брендлар сони ортишига кўра анализ қилиниб, ўзгариб боради.
Лойиҳанинг шаффофлиги шундаки, ҳар бир курс ўзгариши жисмоний шахс бўлган инвесторлари тасдиғидан ўтиб, 72 соат давомида уларга ўз акцияларини янги нархда сотиш ихтиёри берилгач, янги нарх ҳақиқий ҳисобланиб, жараён давом этади.
Мangu акциялари UzCard орқали сотувига 2018 йилнинг 1-март куни номинал 1000 сўмдан старт берилган.
10-13-май кунлари 1 Мangu курси номиналдан 25% ўзгариб, бугунги нархи 1250 сўмни ташкил этмоқда.
_______________________________________________________________________________________________________25/05/2018/14:48

Кеча бир кузатувчимиз томонидан innovatsiya2018@mail.ru электрон почтамизга ушбу савол келиб тушди. Бу каби саволлар аввал ҳам берилгани учун батафсил жавоб беришга ҳаракат қилдик:
Савол: “Харидор кўпайгани сари акцияларингиз нархининг тобора ошиб боришини нимага кўра пирамидага асосланмаган дея оласизлар?!”
Жавоб: Иқтисодиётда ўз нархидан тушириб сотиш атамаси бор. Бу усул дастлаб зарарга ишласа ҳам маҳсулотнинг рақобат муҳитида бозорга кириб бориб ўз ўрнини, ўз харидорларини топиши учун қўлланилади. Биз эса бу атамани ҳали юртимиз интернет бозори учун янгилик ҳисобланган маҳсулот – пиксел шаклидаги Мangu акция-валюталарига нисбатан қўлладик. Хўш, арзон сотилаётган бўлса пикселнинг асл нархи неча пул унда?! Жаҳон интернет бозорида пикселлар аввал ҳам сотилганми? Албатта. 2005-йил Буюк Британиялик талаба Алекс Тю Million dollarlik sahifa номли сайт ташкил этиб, унда пикселларнинг ҳар бирини 1$ дан ва камида 400 пиксел сотиб олиш шарти билан фақат реклама учун жой сифатида сотади. Ноодатий ғоя қисқа муддатда оммалашиб, барча пикселлар тез сотилиб кетади ва жараён ниҳояланади.
Мangu сайтидаги пикселлар эса нафақат реклама учун жой, балки электрон ҳамён сифатида муомалага киритилиб, пикселлар доимий “жонли” ҳаркатда бўлади. Ўзбекистонда миллий электрон ҳамён ташкил этиш йўлида қўйилган ушбу илк қадам 5 йиллик стратегияни ўз ичига олган бўлиб, нарх нафақат харидорлар сони кўпайиши балки асосан платформа такомиллашиб бориши, ҳамкор тармоқлар ортишига кўра ўзгариб боради. Мangu пирамиданинг асоси бўлган рефалний тизимни рад этади. Яъни Мangu аъзолари платформага бошқа аъзоларни олиб келиши орқали маблағ ишлаб топиш тизимига қурилмаган. Агар кимнидир Мangu акция-валютасини сотиб олишга ундасангиз, Сиз умумплатформа манфаатларига хизмат қилган бўласиз лекин бунинг учун Сизга бонус берилмайди.
Яъни Mangu.uz мобил иловалари, бир-бирига пиксел ўтказиш имконияти, нол фоизлик транзакцияни қамраб олиши каби кутилаётган имкониятлари билан 1 пиксел нархини 10 минг сўмдан бошлаб, камида юз та пиксел олиш мажбуриятини қўймай, қадамни оддий бошлади. Акциянинг номинал нархи атиги 1000 сўмдан содда суммада ифодаланди. Чунки Мangu келгусида йирик инвесторларнинг молиявий ўйини эмас, 1 пиксел сотиб олиб бўлса ҳам Мangu келажагига ишонч билдирган халқимизнинг севимли тизимига айланишни ўз олдига мақсад қилган.
Сизда ҳам Мangu дан фойдаланиш тартиби ёки ғоявий мақсадлари юзасидан қандайдир савол, мурожаат ёки таклифлар пайдо бўлса, исталган пайтда телеграмм орқали @innovatsion_birja манзилига ёки innovatsiya2018@mail.ru почтасига мактуб юбориш орқали жавоб олишингиз мумкин. Сизнинг шахсий фикрингиз биз учун жуда муҳим ва уни ҳурмат қиламиз. https://t.me/innovatsiya2018
_______________________________________________________________________________________________________20/05/2018/13:56

Ассалому алайкум, Ҳурматли харидорлар.10-13 май кунлари давом этган “Сотув кунлари”да жами 9 та харидордан 3871 дона пикселлар янги нахда қайта сотиб олиниб, Маngu базаси заҳирасига тушди. Заҳирадаги 79*49 пиксел ҳажмни ташкил этувчи 3871 дона ушбу умумий хажм яхлитлигича фақат юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан акция ва реклама учун жой сифатида алоҳида тартибда сотилади.Диққат, бугун 13-май соат 12.00 дан эътиборан Мangu молиявий электрон биржаси янги 1250 сўмлик нархда фаолият юритади.Ой бошидан бугунгача қолдиқда бўлган пикселлар сотувга қўйилиб, жараён давом этади. Мangu сайтида рўйҳатдан ўтган жисмоний шахслар фақат ўзларига тегишли бўлган пластик карта ёрдамида PayMe тўлов тизими орқали харидорга айланишлари мумкин. Хорижий давлатлардаги иштрокчилар эса, Visa сard тизими орқали тўловни амалга оширишлари мумкин. Бунда тўловлар Марказий банк курси бўйича сўмга конвертация қилинади. Visa сard маълумотлари ва тўловдаги шартлар Харидор бўлимида келтирилган._________________________________________________________________________________________________________13/05/2018/11:50
Ҳурматли харидорлар, 13-май соат 12.00 дан бошлаб, Мangu молиявий электрон биржаси пикселлар сотуви давом этади. Муҳим хабар: энди Мangu cотиб олишда фақатгина ўзингизга тегишли пластик карта ёрдамида тўловни амалга оширингиз шарт. Пластик карта маълумотларингиз рўйҳатдан ўтган исм-шарифингиздан фарқланмаслиги керак, шахсий маълумотлар дахлсизлиги эса кафолатланади. Ушбу қоида 10-майга қадар тўловни амалга ошириб, электрон почтаси орқали шартнома қабул қилиб олганлар учун истисно қилинади. Диққат, 1 Мangu пиксели нархи 61 кунда биринчи марта номиналдан 25% кўтарилиб, 1250 сўмга тенглашди._________________________________________________________________________________________________________10/05/2018/18:00
Ассалому алайкум, ҳурматли харидор! Бугун, 2018 йил 10 май куни соат 12.00 да 1 Мangu пиксели нархи номиналдан 25 % га кўтарилиб, 1250 сўмга ўзгарди. Бунда 1-май санасигача тўловни амалга оширган харидорлар ўз пикселларини янги нархда Биржага қайта сотишлари мумкин.Бунинг учун рўйҳатдан ўтиб, шартнома қабул қилиб олган электрон почтангиз орқали тўловни амалга оширган пластик карта рақамларини тўлалигича innovatsiya2018@mail.ru манзилига қуйидаги тартибда ёзиб юборинг: “Соnt 001/001 шартномага кўра: 8600510380127107 Abdullayev Fazliddin Nuriddin o’g’li”. Ушбу тасдиқ хабаридан сўнг, 24 соат ичида Сизга пул ўтказилиб, ҳамён базага қайтарилади. Эътибор учун раҳмат._________________________________________________________________________________________________________10/05/2018/12:01
Бугун Мangu молиявий инновацион Биржаси Mirzo Ulug'bek innovatsiya Markazi резидентлигига расман қабул қилинди.
_________________________________________________________________________________________________________02/05/2018/14:14А

/uploads/image/photo_2018-05-10_18-29-13.jpg

Мangu пикселларига харидор бўлиш Сизни келажакка даҳлдор этиб, иқтисодий фойда ҳам келтиради

Дастур анализига кўра, 10 май санасида Мanguлар нархи номиналдан ўзгариб, 5-25% кўтарилиши кутилмоқда.Кузатувчиларимиз орасидадан талабни тўғри бажарган 3 нафар иштирокчи “84-41” телефон рақами эгаси Bekhruz E, “20-15” телефон рақами эгаси Azakhidjanov (Instagram) ҳамда Facebookдаги кузатувчимиз Обид Расуловларга 25 дона Мangu миқдорида 25000 сўмдан пул ютуғи электрон тарзда тақдим этилади. Ғолибларни биз билан боғланишларини сўраймиз. Ҳурматли харидорлар! Яна бир бор эслатиб ўтамиз, платформа бир оз такомилашиб логотипингизни истаган пайтда бошқасига алмаштириш имкони қўшилди. Шу муносабат билан платформадаги шахсий кабинетингиз орқали ўзингиз эгаллаб турган пикселлар учун қайтадан баннер юклашингизни сўраймиз. PS: Тасдиқдан ўтгач логотип сайтда кўриниш беради. Эслатиб ўтамиз: 1 дона катакча 10*10 =100 пиксел. Пикселларингиз реклама учун жой сифатида ҳам юқори рол ўйнашини истасангиз, юклаётган баннерингизга мос равишда кўпроқ Мangu сотиб олишингиз керак. Диққат! Ҳар ойнинг 1 санаси 00:00 да сотилмай қолган пикселлар автоматик равишда нолга тенглашади.Яна бир муҳим янгилик: 2018-йилнинг 2-май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети анжуманлар саройида Мangu молиявий электрон Биржаси бошқа инновацион лойиҳалар билан биргаликда Mirzo Ulug'bek innovatsiya Markazi резидентлигига расман қабул қилинади.
_____________________________________________________________________________________________________30/04/2018/15:47

Ассалому алайкум, Mangu инвесторлари!Платформа бир оз такомилашиб логотипингизни истаган пайтда бошқасига алмаштириш имкони қўшилди. Шу муносабат билан платформадаги шахсий кабинетингиз орқали ўзингиз эгаллаб турган пикселлар учун қайтадан баннер юклашингизни сўраймиз. PS: Тасдиқдан ўтгач логотип сайтда кўриниш беради. Эслатиб ўтамиз: 1 дона катакча 10*10 =100 пиксел. Пикселларингиз реклама учун жой сифатида ҳам юқори рол ўйнашини истасангиз, юклаётган баннерингизга мос равишда кўпроқ mangu сотиб олишингиз керак.__________________________________________________________________________________________28/04/2018/16:27
Cотиб олинган ҳар бир пиксел Сизга келажакда молиявий фойда келтиради. Дастлабки биткоинлар ўз мувоффақият чўққисига 12 йилда кўтарилган бўлса, майнинг ва блокчейнчларга асосланмаган ушбу дастурий сайт - номинал қиймати 1.000 сўмдан сотуви бошланган Mangu пикселлари беш йилда 100.000 сўмгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Mangu инновацион лойиҳаси бугунги кунда қатор Вазирликлар, Давлат солиқ қўмитаси тасдиғидан ўтиб, Мирзо Улуғбек инновация Маркази аъзолигига қабул қилиниш арафасида.
______________________________________________________________________________________________________23/04/2018/17:36