2018 yil -Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili

830376.35 aktiv qoldi - (81.64 %)
186748.83 aktiv sotildi - (18.36 %)
1 aktiv narxi - 5070 so'm
Sotuvdagi aktivlar: 2902
(Baza har uch daqiqada bir dona aktiv sotuvga qo'yadi)
830376.35 aktiv qoldi - (81.64 %)
186748.83 aktiv sotildi - (18.36 %)
Sotuvdagi Aktivlar: 2902
M/UZB
5070.00
M/USD
0,62
M/EUR
0,54
M/RUB
40,86
M/UZB
5070.00
M/USD
0,62
M/EUR
0,54
M/RUB
40,86

Лойиҳа ҳақида

Mangu активлари – Ўзбекистондаги илк электрон биржа облигацияси ва рақамли актив ҳисобланади. Бунда жисмоний шахслар ўз шахсий маълумотларини киритган ҳолда пластик карта орқали тўлов амалга ошириб актив сотиб олишлари мумкин. Уларга сотиб олинган Mangu активлари билан Mangu.uz платформасида жойлашган Брендларнинг маҳсулот ва ҳизматларига тўлов қилиш ёки нарх ўзгаришида бўлиб ўтадиган «Сотув кунлари»да активларни нақдлаштириб олиш имконияти тақдим этилади.

Умумий саноғи чеклангани сабаб аксарият ҳолатда Mangu нархи кўтарилиб бориши белгиланган.

Номинал нархи 1000 сўмдан пастга тушмайди. Ўсиб бориш даражаси эса чегараланмаган.

Платформа асосан Mangu пикселлари 1 Mangu активи нархида Брендларга реклама учун жой сифатида сотилиши ва уларда бўладиган Mangu активлари айланмаси ҳисобига ўз нархини ўзгартиради. Бундан ташқари жисмоний шахсларнинг актив талаби – «Сотувдаги пикселлар»нинг сон ўзгаришига қараб ҳам курс белгиланади.

Ҳар бир тўлов ҳуқуқий шартнома асосида шакллантирилиб, тўловдан сўнг харидорнинг электрон почтасига унинг номига расмийлаштирилган ҳужжат юборилади.

Жисмоний шахслар учун Mangu активлари – дивидент ваъда қилинмаган, 1 Mangu курси бўйича Брендларнинг маҳсулот ва ҳизматларига тўлов қилиш орқали ва курс ўзгаришида қайта сотув натижасида фойда олиш мумкин бўлган электрон биржа облигацияси, қонуний тартибда шахси аниқ субъектга сотилаётган PR-реклама учун жой, умумий сони чеклангани сабаб нархи тобора ўзгариб борадиган инновацион ташкилот заёми демакдир.

Mangu электрон платформаси соат интервалида ҳар куни 1440 дона актив ишлаб чиқариб, ой ниҳоясида қайта янгиланади. Бир активнинг номинал қиймати 1000 сўм этиб белгиланган ва бу суммадан тушмайди. Инновацияга аъзо бўлаётган Брендлар сонига ҳамда муомалага чиқарилаётган активлар сотувига кўра курс ўзгариб боради. Ҳар бир курс ўзгаришида ишлаб чиқариш жараёни вақтинча тўхтатилади ва «Сотув кунлари» эълон қилинади. Бунда Mangu жисмоний шахс бўлган ўз инвесторларига курс ўзгариши ва «Сотув кунлари» бошлангани хабарини беради. Қайта сотиб олиш жараёнида жисмоний шахслар ўзлари эгалик қилаётган активларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини сотишлари ёки сотмасликлари мумкин. Ҳар бир тўлов 2028-йил охиригача амал қилувчи ҳуқуқий шартнома билан кафолатланган. 72 соат бўлиб ўтадиган «Сотув кунлари» ниҳоясига етгач, система актив ишлаб чиқаришни давом эттириб, тасдиқлаб олинган янги нархда жараён давом этади.

Истеъмол бозорида Mangu имкониятлари тобора кенгайиб бориши, сотувдаги актив ва пикселлар ҳажмининг камайиб, ишбилармон ва тадбиркорлар Брендлари сонининг ортиб бориши бевосита Mangu активларининг нарх ўзгаришини белгилайди. Ишлаш услуби ўҳшаса ҳам Mangu ўзининг шаффоф ва тушунарлилиги билан ёпиқ шаклдаги криптовалюта ва биткоинлардан фарқ қилиб, ҳатто улар билан баҳслаша оладиган янгича инновацион лойиҳа ҳисобланади.

«M» тангаси ичида саноғи аниқ – қайта эмиссия қилинмайдиган 1017125 дона ўзгармас актив жойлашган. Ҳудди шу миқдордаги пикселлар эса Брендларга реклама учун жой ва бевосита Mangu инновациясига аъзолик ҳақи сифатида сотилмоқда.

Биткоинлардан фарқи ва афзаллиги: актив ва пикселларга эгалик қилаётганлар расман шартнома тузишлари ва ўзини танитиши шартлигиги ноқонуний пул алмашинувларига йўл қўймайди. Mangu дастури видеокарта ишлаб чиқарувчи қайсидир корпорация маҳсулоти сотилиши учун хизмат қилувчи майнинг фермалари асосига қурилмаган.

Mangu инновациясида фақатгина харидор шахсий маълумотларининг ўзигина Базага марказлашган ҳисобланиб, транзакция(пул ўтказма)лар ҳажми ва суммаси назорат этилмайди. Mangu электрон биржасидаги барча актив ва пикселлар сотиб юборилгач, биржа ҳаракатлари ўзаро олди-сотди муносабатларида давом этади. Mangu – қоғоз пуллар ўрнини тобора электрон пуллар эгаллаб бораётган бугунги кунда ҳам янгича реклама услуби, ҳам миллий электрон пул тизими сифтида бозорга кириб бориш учун босқичли равишда амалга оширилаётган инновацион лойиҳа ҳамда Ўзбекистондаги миллий электрон валюта тизимига дастлабки қадамдир.

Виртуал тараққиётни Mangu билан кузатинг, ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг ва актив сотиб олинг!

/uploads/image/hand-shake-m.png

Ишлаб чиқарувчилар, ишбилармон ва тадбиркорлар, ўз Бренд номига эга ва бу номини янада машҳур бўлишини истайдиган бизнес эгалари!..
Аввало ўз компаниясини, сўнгра инновация ва Рекламани қадрловчи хонимлар ва жаноблар!..
Mangu – энг аъло брендларни ўзида бирлаштириш, уларга бир марталик тўлов эвазига 10-йил муддатга реклама учун яхлит майдонидан жой ажратиш, янгича услуб орқали потенциал мижозларни жалб этиб, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларнинг Бренди обрўси ва сотув ҳажмини оширишга қаратилган сенсацион инновацион платформадир.

Хўш, «Mangu» нинг афзаллиги нимада?

Инновацион – Жисмоний шахслар бўлган Mangu актив эгалари ўз электрон пуллари билан маҳсулотингизни сотиб олишлари бу Сизнинг маҳсулотингизга инновацион мижозлар оқимини олиб келади. Mangu билан тўлов қабул қилиш – мижоз хоҳишига янгича ёндашув эса Брендингиз номини янада оммалаштиради. Энг муҳими – инновацион Трендда Сиз биринчилардан бўласиз!


Янгича – Доимий реклама услубларидан зериккан истеъмолчини янгича ва манфаатли ғоя албатта ўзига тортади. Интернет фойдаланувчисининг энг бефарқи ҳам камида бир марта Mangu.Uz платформасига кириб, актив сотиб олишга қизиққани учун ҳам сайтни кўздан кечиради. Унда Сизнинг ҳам Брендингиз тургани эса албатта эътиборни тортади.

Тежамкор – Энди Сиз рекламангизнинг саноқли кўриниш бериши учун ҳар ой тўлов қилмайсиз. Харидорларингиз оқими ҳам бир марта кўтарилиб, кейин тиниб қолмайди. Реклама учун сотиб олинган жой Сизга 10 йил муддатга тақдим этилади. Энг муҳими, пикселларни қанча эрта сотиб олсангиз, шунча камроқ тўлов қиласиз. Чунки Mangu плтформаси ҳар томонлама такомиллашиб, оммавийлашувига кўра курс ўзгариб бормоқда.


Фойдали – Mangu платформасида Сиз эгаллаб турган ҳажмингиздаги баннерингиз ва унга бириктирилган ҳаволаларни ўз шахсий кабинетингиз орқали истаганингизча ўзгартириб боришингиз, ҳатто кейинчалик ўз жойингиз – пикселларингизни бошқа субектга сотиб ҳам юборишингиз мумкин.

Ғоякор – Mangu рақобат муҳити ва бозорга янгича ёндашилган ғоялар асосида Брендингиз салоҳияти ва обрўсини янада оширишга кўмаклашувчи таклифлар бериб, Сиз билан ҳамкорликда компаниялар ўтказиб боради.


2018- йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилаётган Mangu билан бизнес осмонида номингиз мангу порлайди!

Mangu.Uz платформаси ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тавсия хати асосида тасдиқланган.

Диққат: Mangu.Uz платформаси Ўзбекистонда илк бор – рақамли актив тизими асосида.

Шошилинг, Пикселлар нархи муддатли, саноғи эса чекланган!
Шартнома юзасидан +99894 677-22-28 рақамига қўнғироқ қилинг!

Юридик мақомдаги маҳаллий харидорлар учун ҳисоб рақамимиз:
«Ақл эгалари» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар,100071 Шайхонтоҳур тумани,Самарқанд дарвоза кўчаси,5-уй, 2.х/р 20208000200403440001 MФO 00981«Davr bank» ХЁАТБ АБ СТИР 303094134

Пикселларни сотиб олиш юридик шахслар учун фақат пул ўтказиш йўли билан, актив сифатида сотиб олган жисмоний шахслар учун «PayME» тўлов тизими ва чет эллик харидорлар учун «Visа» картаси орқали амалда бўлади. Чет эллик харидор «Visа» картаси ёрдамида инвестиция киритса, АҚШ долларидаги тўлов сўмга нисбат берилиб, пикселга айлантирилади. Бунда қолдиқ сумма минимал яхлитланади. Яъни, масалан 1 АҚШ доллари 8163 сўм 46 тийин бўлса, харидорга 8 та «Mangu» берилади. 10 АҚШ долларига эса курс бўйича 81630 сўм бўлса 81 та «Mangu» тақдим этилади.
Норезидентлар учун «Visа» карта маълумотлари:
Beneficiary's account: Счёт получателя: USD 226188409991117780001/01033 Сhorsu Branch JSCB KapitalbankBeneficiary: Получател: ALISHER ISAMITDINOV Account with Institution: Банк получателя: KAPITALBANK, AKB Tashkent, Uzbekistan KACHUZ22 Correspondent Bank: Корреспондент банка получателя: SWIFT: COMMERZBANKAG Frankfurt Main COBADEFF Detals of payment: Детели платежа: Replenishment to Visa card ACCOUNT

Молиявий барқарорлик, потенциал мижозлар оқими Mangu пикселлари билан!
Ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг ва пиксел
сотиб олинг!

Янгиликларни Telegram каналимиз, Facebook ва Instagram саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!


/uploads/image/1 uz.png

/uploads/image/2 uz.jpg