Оммавий Офферта

Бир томондан «Mangu – Innovation» платформасидан «Харидор»сифатида рўйҳатдан ўтаётган Ушбу субъект иккинчи томондан «AQL EGALARI» МЧЖ виртуал бизнес лойиҳаси НИЗОМИ асосида ҳаракат қилувчи «Mangu – Innovation» рақамли электрон реклама Биржаси (Кейинчалик матнда «Сотувчи» деб юритилади) шартномани қуйидаги мазмунда туздилар.

I.ШАРТНОМАНИНГ МОҲИЯТИ 1.1.«Сотувчи» «Харидор»нинг талаби асосида «Mangu.uz» сайтидаги пикселларни реклама учун жой – ўзаро сотиш имконияти бўлган рақамли актив, лойиҳанинг облигацияси сифатида ҳар бир донасини тўлов кунидаги Бир «Mangu» курси бўйича ўрнатилган нарх эвазига сотади. «Харидор» эса сотиб олинган «Mangu»лар учун тўловни тегишли тартибда тегишли ҳисоб-рақамга тўлаб бергач, ушбу шартномага даҳлдор ҳисобланади. 1.2.Сотиб олинган пикселлар, ҳамён юзасига ўрнатиладиган реклама баннерлари шартноманинг ажралмас қисмидир. 1.3.Ҳар бир «Харидор» ўз ўрнида «Mangu – Innovation» Лойиҳасининг инвестори, акциядори ҳисобланади ва ўз облигациялари нархи ўзгаришига кўра фойда кўради. 1.4.«Харидор» Лойиҳа доирасида инвестор сифатида кўрилади. Инвесторнинг пикселлари тўрт юз дона ва ундан ортиқ бўлганида баннери Платформанинг асосий майдони – «M»Тангаси ичида кўриниш беради. Пиксел бошқа субектга қайта сотилгач, реклама обекти кичраяди ёки умуман йўқолади 1.5.Пиксел сотиб олишни истаган жисмоний шахс сифатидаги маҳаллий ва хорижий инвесторлар сотиб олишда ихтиёрларидаги исталган пластик картадан фойдаланишлари мумкин. Сўм ҳамёнидаги пулни ечишда эса фақат ўз номидаги пластик карта бўлиши шарт. 1.6.Инвестор «Mangu – Innovation» рақамли электрон реклама Биржасидан рўйҳатдан ўтгач, махсус ID ва ҳамёнга эга бўлгач, кўрсатиб ўтилган ID унинг ўзгармас тегишлилик белгиси ҳисобланади. 1.7.«Mangu – Innovation» лойиҳасида 1017125 (бир миллион ўн етти минг бир юз йигирма беш) дона ўзгармас пиксел – облигация мавжуд. 1.8.Юридик мақомдаги тадбиркорлар, Бренд эгалари билан ушбу оффертага қўшимча алоҳида шартнома тузган ҳолда ҳамкорлик қилинади. II.РЕКЛАМА ОБЕКТИ ВА ПИКСЕЛЛАР2.1.Реклама қилинаётган маҳсулот «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мос келиши, белгиланган гиперссылка манзили Ўзбекистонда Республикасида таъқиқланмаган сайт бўлиши шарт. 2.2.Инвестор пикселлари актив сифатида сайтда кўриниш бергач, у эгаллаб турган ҳамён юзасини бошқа баннерга ўзгарганда Ўзбекистон қонунларига зид (уруш ва бузғунчиликни тарғиб этувчи, фитна келтириб чиқарувчи, порнографияга оид) реклама манбааси ёки виртуал ҳавола ўрнатган тақдирда огоҳлантиришсиз пикселлари нолга тенглаштирилади ва рўйҳатдан ўтган шахсий маълумотлари юзасидан қонуний тартибда чора кўрилишигача борилиши мумкин. 2.3.Электрон ҳамёндаги сотиб олинган ҳар бир пиксел Инвесторнинг 2028-йил 31-декабргача шахсий мулки бўлиб, Инвестор ўз пикселларини юқори ёки паст қийматда бошқаларга ўтказиш, сотиш, совға қилиш ёки ворисларга меърос этиб қолдириш ҳуқуқларига эга. Бунда База транзакция учун фоиз ушлаб қолиш ваколатини ўзида сақлайди. 2.4.Белгиланган 2028-йил 31-декабр муддати Инновация такомиллашиб боришига кўра, жаҳон интернет андозалари юзасидан «Сотувчи» томонидан номуайян муддатга узайтирилиши ёки кейинчалик муддат бутунлай олиб ташланиши мумкин. 2.5.Ушбу шартномага кўра, Инвестор ўз электрон пикселларини электрон актив сифатида ихтиёрий равишда ҳаракатга келтиради. Уларни ўзи истаган нархда исталган бошқа Инвесторга онлайн Биржа режимида сотиши ёки келишувга кўра электрон ҳамёнидаги сўми ёки активлари билан Брендлардан бирининг маҳсулот ёки хизматларига тўлов қилиши мумкин. 2.6. Инвестор номинал нарх бўйича истаган пайтда лойиҳани тарк этиш ҳуқуқини ўзида сақлайди. «Mangu – Innovation» платформасида мажбурий сотувга йўл қўйилмайди. 2.7.Бир дона ҳам активи бўлмаган бўш «Мangu» ҳамёнига активлари мавжуд «Мangu» ҳамёнидан Транзакция бўлганида ҳам пикселларнинг янги эгаси ушбу шартномага даҳлдор ҳисобланади ва шартномадаги талаб, мажбурият ва ҳуқуқлар тўлалигича унга ўтади. Қайта сотувларда ҳамёнда умуман актив қолмаса, шартнома бекор қилинган ҳисобланади. 2.8.Ҳар бир Инвестор махсус электрон ҳамёнига фақат чегара қўйилган ҳажмгача актив сотиб олиши мумкин. База ҳамён орқали бошқариладиган ушбу пикселлар сонига нисбатан чегарани мунтазам ўзгартириб бориши мумкин. 2.9.Оила аъзолари ёки бошқа шахс номидан ҳам ҳамён очиб фойдаланиш қатъий таъқиқланади. 2.10.Бир шахс бошқалар номидан ҳам ҳамён юритаётгани аниқланса, IP манзил ёки бошқа асос орқали исбот кўрсатилиб, активлари номинал нархга тенглаштирилади ва мажбурий тартибда номинал нархда пуллари қайтарилади. Бунда ушбу шахс инновацияда иштрок этиш ҳуқуқидан бутунлай четлаштирилади. III. РЕКЛАМА МАТЕРИАЛИНИ САЙТГА ЖОЙЛАШТИРИШ3.1.Пикселлар фақатгина электрон тўлов ва пул ўтказиш йўли билан сотилади, Базадан сотувга чиқиб бўлинган активлар ўзаро келишувга кўра онлайн Биржа тизимида ҳаракатда бўлади. 3.2. Рақамли пул муносабатлари солиққа тортилмасилигини инобатга олиб, «ID: А1» ҳамёнига – Админга тегишли бўлган, UzCard тизимидаги «Фақат пикселлар ва платформа электрон ҳамёнидаги сўмлар олди-сотдиси учун» ишлатиладиган «8600510380127907» рақамидаги махсус пластик картага керакли тартибда тўғридан-тўғри пул кўчириб ҳам пиксел харидини амалга ошириш ёки электрон ҳамённи сўм билан тўлдириш мумкин. 3.3.«Харидор» кейинчалик ўз алоқа маълумотларини (пластик картаси, телефон рақами, электрон почтаси) ўзгартирган тақдирда дарҳол шахсий кабинети орқали маълумотларини ўзгартириши керак. IV.ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ ВА НАРХ 4.1. Базадан сотиб олиш истаги билдирилган «Mangu»лар ҳар бир пиксел учун биржадаги асосий Бир «Mangu» курси бўйича электрон ҳамёнга киритилган сўм маблағлари орқали тўланади. 4.2.Тўловлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сўмда, чет элллик резидентлар учун валютада, юридик шахслар учун алоҳида юридик шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 4.3.Бошқа давлат фуқаролари ва хорижий инвесторлар «Mangu.uz»га алоқадор халқаро тўлов тизимлари орқали «Харидор» бўлишлари мумкин. Бунда тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги хорижий валютанинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмга конвертация қилиб ҳисобланади. Комиссион тўловлар эса харидор томонидан тўланади. V.ҲАДЯ 5.1.«Сотувчи» ўз хоҳишига кўра кейинчалик корхона ва сайт манфаатларига хизмат қиладиган битмлар юзасидан ўз ҳамкорларига, ахборот кўмакчиларига ва бошқа юридик шахсларга пикселлар ҳадя этиши ҳам мумкин. 5.2.Ҳадяга кўра пикселлар Брендга муайян муддатда қайтариб олиш шарти билан фақатгина реклама учун жой сифатида ҳам берилиши мумкин. VI.ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 6.1.Томонлар ушбу шартномани тўлиқ ёки қисман бажармаганликлари учун мулкий жавобгардирлар. 6.2.Томонларнинг мулкий жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Фуқоролик кодекси» билан белгиланади. Ҳукумат томонидан интернетга нисбатан чиқарилиши мумкин бўлган қандайдир чекловлар, «UZ» доменида кузатилиши мумкин бўлган техник ҳолатлар юзасидан «Сотувчи» жавобгар эмас. 6.3. Лойиҳа банкрот бўлган, маълум сабабга кўра тугатилган ҳолатда «AQL EGALARI» MCHJ ўз Инвесторлари бўлган пиксел эгаларига ҳар бир пиксел учун дастлаб старт олган номинал нархида пул тўлаб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олади. VII.ФОРС МАЖОР ҲОЛАТЛАР 7.1.Шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар томонларга боғлиқ бўлмаган ва бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатларда томонлар жавобгар эмаслар. 7.2.Форс-мажор ҳолати бошланганлиги ва тугагани тўғрисида бир томон бошқа томонни ёзма равишда зудлик билан огоҳлантиради. 7.3.Интернет билан боғлиқ ҳар қандай техник муаммо содир бўлганида муаммо ҳал этилиши билан сайт ўз ишини давом эттиради. VIII.НИЗОНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 8.1.Низо юзага келиб текширишга зарурат туғилганида ушбу оммавий оффертага шартнома сифатида тўла баҳо берилиб, ўз ихтиёри билан рўйҳатдан ўтган барча иштирокчи даҳлдор сифатида кўрилади. 8.2.Мажбуриятлардан келиб чиқадиган барча низолар томонлар ўртасида ўзаро келишилган ҳолда ҳал этилади. 8.3.Ҳал этилмаган низолар тергишли тартибда Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилади. IХ. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 9.1.Шартноманинг юқорида келтирилган бандларига киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қўшимчалар гарчи у «Харидор» манфаатлари юзасидан амалга оширилса, Mangu.Uz платформаси ва унинг ижтимоий тармоқлардаги профилларида эълон қилинади. Бошқа ҳолатга кўра шартномага даҳлдор муҳим хабарлар эса «Харидор» электрон почтасига алоҳида мактуб юбориш ва телефон қўнғироғи орқали келишув тартибида амалга оширилади. 9.2.Ушбу шартомада томонларнинг кўзда тутилмаган ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади.

«MANGU MARKET»ДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚИЙ- МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАРИ

1.1.«Mangu Market» интернет гипермаркети «Mangu.Uz» электрон Биржасининг ажралмас бўлаги ҳисобланади. «Mangu Market» ва «Mangu.Uz» бир лойиҳанинг алоҳида тармоқларидир;

1.2. Платформада юридик ва жисмоний шахслар бир хил тартибда фаолият юритадилар; Сотилган маҳсулот учун «Mangu» ҳамёнида йиғилган  суммаларни қайтаришда жисмоний шахсларнинг пластик карталарига, юридик шахс бўлган Брендларнинг эса Банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан муносабат қилинади; Брендлар билан сайтга баннер ўрнатиш бўйича ҳам алоҳида реклама шартномаси тузилиши мумкин;

1.3. «Mangu.Uz» электрон Биржаси ва унинг барча бўлим ва тармоқларида жойлашган функционал амалиётлар инновация сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар” тўғрисидаги Қонуни билан, “Интелектуал Мулк Агентлиги” томонидан берилиши кутилаётган Патент билан ҳимояланади;

1.4. «Mangu.Uz» платформасида рўйҳатдан ўтиб, ўз маҳсулотини сотиш учун рекламаси учун бир марталик жой - «MNG» сотиб олган ёки электрон активга қимматли қоғоз –акция сифатида баҳо бериб, кейинчалик онлайн Биржада қайта сотиш учун «MNG» сотиб олган барча иштирокчи бевосита инновация акциядори ҳисобланади;

1.5. «Нақд пул ечиш» бўлимида операцияни амалга ошириш учун ҳизмат ҳақи Лойиҳа такомиллашувига кўра ўзгариб бориши мумкин;

1.6. Сотувчи ва Харидор ўртасидаги ўзаро олди-сотди жараёнларида кафилликка турган База «M» сўм ўтказмаларидан ҳеч қандай ҳизмат ҳақи ушлаб қолмайди.

ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ ВА НАРХ

2.1. Рўйҳатдан ўтиб, «Mangu» электрон ҳамёни эгаси бўлган ҳар бир иштирокчи аввало Биржада ўз ихтиёрига кўра «MNG» активларини сотиб олган нархидан юқори ёки паст қийматда сотиши ёки сотиб олиши мумкин бўлган Инвестор, «Mangu Market» гипермаркетида эса ҳар бир реклама эълони учун 1 «MNG» миқдорда актив тўлаши керак бўлган Сотувчи ёки ўз ҳамёнидаги «M» сўмлари билан маҳсулот ёки ҳизматга тўлов қилиши мумкин бўлган Харидордир;

2.2. «Mangu Market»га ҳар бир қўйилган маҳсулот рекламаси ёки эълонининг фойдаланувчи томонидан ўчириб юборилишигача бўлган нархи 1 «MNG» ҳисобланади. Ҳар бир фойдаланувчи керакли тартибда «MNG»  билан тўловни амалга ошириб,  истаган миқдорда маҳсулот қўшиши мумкин. Топ эълон ва махсус эълонлар учун ҳам кўрсатилган тартибларда «MNG» билан тўлов қилинади;

2.3. «MNG» сотиб олиш ва унинг нарх-навосини доим онлайн Биржа белгилайди;

2.4. Сотувчи томонидан Маркетга қўйилган маҳсулотга Харидор қизиқиш билдирганида маҳсулот учун белгиланган суммани аввал Харидор ўтказиб беради; Шунда Сотувчига маҳсулот сотуви ҳамда Харидорнинг алоқа маълумолари ҳақида хабар келади. Сотиб олинган маҳсулотни Харидор қўлига келиб тушишини Сотувчи таъминлайди; Харидор маҳсулотни қабул қилиб олгани ҳақида ўз ҳамёни орқали тасдиқ ишорасини билдирганида Базада бўлган тўланган пул Сотувчининг ҳамёнига тушади;

2.5. Якка тартибдаги жисмоний шахслар ўртасидаги савдо муносабатларида «Етказиб бериш» ҳизмати ўзаро келишувга кўра амалга оширилади. Брендларнинг «Етказиб бериш» ҳизмати билан сотилаётган маҳсулотларида эса Сотувчи маҳсулот нархига қўшимча сумма қўйишга ҳақли.

 2.6. «Етказиб бериш» ҳизмати билан қабул қилиб олинадиган маҳсулотлари қабулида Етказиб берувчи Харидордан маҳсулотни топшириш давомида онлайн тасдиқлашни талаб этишга ҳақли.

2.7. «Mаngu» ҳамёнидаги «M» сўмларни ҳар бир Профил эгаси истаганича ҳаракатга келтиради, «Нақд пул ечиш» ва Брендлар учун Банк ҳисоб рақамига сумма ўтказиш жараёнидаги сўров юборилганидан сўнг  одатда 24 соат ичида, техник шароитларга кўра эса 3-5 Банк иш кунидан ўтмаган муддатда қониқтирилади. 


«Mangu – Innovation» O'zbekiston Respublikasi, 100152, Toshkent shahar, Uchtepa tumani, Foziltepa ko'cha 14-«A» uy. Mo'ljal: Uchtepa hokimiyati h/r 20208000200403440001 MFO 00981 «Davr bank»XYoATB АB STIR 303094134 Сall Center: (+99871) 200-87-88 Теl: (+99897) 343-08-88.