NARX
3116 so'm

31 1 pixel narxi

Qoldi
672817.02

66.15 % Qolgan pixellar

Sotildi
344308.16

33.85 % Sotilgan pixellar

Sotiladi
869

Har 3 daqiqada 1 dona pixel sotuvga qo'yadi

«Mangu» бир ёшда: "Аmazon", "WiFi" зона ва келажак ҳақида...

Ассалому алайкум, «Mangu Innovation» Лойиҳасининг янгиликка ўч, ёрқин келажакка Биз билан интилаётган иштирокчилари! Вақт бир зумда ўтиб, «Mangu Innovation» ташкил этилганига ҳам бир йил тўлди. Лойиҳа инновацион реклама объекти, электрон қиймат бирлиги сифатида шаклланиб, ниҳоят онлайн Биржа тизимига кириб келди. Бир нечта босқичларни кўриб, мамлакатимиз реклама ва пул соҳасида янгилик яратишга интилиб келган Лойиҳа бугун асосий мақсадига эришди. Анчадан бери электрон Биржа билан бирга катта янгилик ҳам бўлади дея таъкидлаётган сиримизни очамиз: Энди «Mangu Innovation»даги саноғи аниқ, қайта эмиссия қилинмайдиган 1017125 дона пикселлар реклама объекти сифатида онлайн Биржамизда айлана бошлайди. Қандай қилиб дейсизми?! Биз энди ҳар бир пикселни «Mangu Market» бўлимидаги майдонга қўйилиши мумкин бўлган реклама эълони объекти сифатида баҳолаймиз. «Mangu Market place» интернет дўконида “А”дан “Я”гача бўлган исталган маҳсулот, ҳизмат ёки реклама кўриниш беради. Ҳар бир реклама бериш ҳизматига эса бир «Mangu» пиксели билан тўлов асос қилиб олинади. Миллион дона маҳсулот рекламаси қўйилиши ва сотилиши ҳисобига «Mangu» қадри ортаверади. Демак, 1 «Mangu» пиксели - сотилгунига қадар кўриниш берадиган бир дона реклама обеъктига тенг баҳоланади. Сиз истасангиз Сотувчи, истасангиз Харидор сифатида маҳсулотни ҳамёндаги сўмингиз орқали сотиб олишингиз ёки сотиб юборишингиз мумкин бўлади. Сотувга қўйиладиган маҳсулотлар сони ва айланмаси бевосита Биржадаги MNG қадрини белгилайди. Оддий қилиб тушунганда машҳур «АMAZON» платформасининг MNG билан боғланган инновацион шаклини ишлаб чиқяпмиз. Демак бунда маҳсулот «Mangu» ҳамёни орқали сотиб юборилса, Платформа савдо суммасидан 3% ҳизмат ҳақи ушлаб қолади. Нақдлаштириш бўлимига ҳам мавжуд чегарада ҳизмат учун 1% миқдор белгилаймиз. Турган гапки, ҳамма инсонга ҳам қандайдир маҳсулот сотиб олиш учунгина сумма керак. «Mangu place» иновацион маркетидан ўзига маъқул нархда керакли нарсасини топган инвестор албатта уни сотиб олади. Бунда алоқа маълумотлари бўйича ўзаро келишган сотувчи ва харидор нақд пулда ҳам савдо қилавериши ихтиёрий. Мухими, интернетдаги онлайн бозор соҳасига янгича ёндашув албатта кўпчиликни ва ҳаттоки йирик компанияларни ҳам ўзига тортади! «Mangu.UZ»даги ҳар бир Инвестор ҳам Трейдер ҳам Сотувчи ҳам Харидор бўла олади. Бу инновацион услуб бугунги кунда интернетда хизмат кўрсатаётган, Телеграмда канал очиб ишлаётган қонуний тартибда эса тадбиркорлиги бўлмаган субъектлар учун маҳсулот ёки хизматларини сотишнинг жуда қулай ечими ҳам бўла олади. Янги платформа махсус чат, бошқарув панелидан иборат бўлиб, мобил электрон ҳамён тақдим этилгач сайтга ташрифлар сони бўйича тасиксда Лойиҳамиз энг юқори поғоналарни эгаллаши ҳам мумкин. Маълумот учун айтиб ўтишимиз керак: интернетдаги реклама соҳасида катта янгилик бўлиши кутилаётган махсус ишланма - Тошкент шаҳрида бепул «WiFi» зонаси ташкил этиш бўйича йирик Лойиҳа тақдим этилган. Ҳозирда мутасадди идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимияти билан алоқа ўрнатяпмиз. Лойиҳа муаллифи ва инвестори Россиялик йирик корпорация бўлиб, агар ушбу Лойиҳани амалга ошира олсак, ундаги тўловлар ҳам айнан «Mangu» ҳамёни билан бўлади.

«AQL EGALARI» MCHJ «Mangu Innovation» виртуал Лойиҳаси 2018- йилда интилган мақсадларига 2019-йилда етиб келди. Биз билан қолинг! Бу фоний дунёда фикр ва ишонч «Mangu»лик яратади!.. Чекланган активлар чекланмаган имкониятлар ато этиши мумкин! Келажак Биз билан! «Mangu» эса ҳаммамизники!..

Posted on фев 28, 2019