NARX
3493 so'm

1 pixel narxi

Qoldi
696610.58

68.49 % Qolgan pixellar

Sotildi
320514.6

31.51 % Sotilgan pixellar

Sotiladi
Bazada aktiv qolmadi Birjaga tashrif

Har 3 daqiqada 1 dona pixel sotuvga qo'yadi

Mangu Innovation yangi bosqichda

Ассалому алайкум ҳурматли Инвесторлар! Бугун 31- январ, Лойиҳа ташкил этилганига роппа роса 11 ой тўлди. Маълумки, бошиданоқ дивидент ваъда қилмаган «Mangu – Innovation» молиявий реклама Биржасида нарх шу кунгача 500,07 фоизга кўтарилди. Мингдан ортиқ фаол инвесторларга эга бўлдик, Бугунгача «Mangu – Innovation»да пиксел ва маҳсулотлар айланмаси 500 миллиондан зиёд суммани ташкил этмоқда. Аммо «Mangu» билан савдо қилаётган «Avalon», «Terrashop», «EuroStom» «AtamaSushi» каби фаол Брендларимизда «Mangu» айланмаси бугунгача атига 35 миллион атрофидаги суммани ташкил этмоқда холос. (Эслатиб ўтамиз Брендлар ҳам ўза олди-сотдидаги 4000 сўм атрофидаги реал ҳолат бўйича савдо қилмоқда). Яъни 450 миллиондан ортиқ сумма айнан «Mangu» пикселларининг актив шаклида айланмасига асосланиб қолмоқда. «Mangu – Innovation» реклама орқали Брендлар обрўсини ошириш, уларга янги харидорлар йўналтириш, жисмоний шахсларнинг эса платформада фойдали савдо қилишига имкон бериш, ўз пиксел – облигацияларини бошқа субъектга янги нархда сотиш орқалигина маблағларини нақдлаштириш функцияларига Лойиҳа старт олганидаёқ асосланган. Биз бошиданоқ маълум вақтда маълум суммага маблағни кўпайтириб бериш мажбуриятини гарданимизга олмаганмиз. Янги босқичга ўтгунига қадар реклама пиксели бўлган «Mangu» токенлари асл нархи 1 АҚШ долларига кўтарилишга ўз молиявий салоҳиятига кўра интилиб борди. Бунда аъзоларимизга тақдим этилган База орқали «Mangu»ларни нақдлаштириб олиш функциясидан беш марта содир бўлган нарх ўзгаришида 300 дан ортиқ инвесторимиз иштирок этиб фойдаландилар!.. Эндиликда ўтилаётган автомат тизим эса пиксел олди-сотдисида барча иштирокчилар бирданига ва баробар иштирок этишлари мумкин бўлган ажойиб имкониятни тақдим этади. Бунда фақат аввал сўм ҳамёнингизни тўлдирган ҳолатда кейин ўша маблағингизга яраша «Mangu» MG сотиб оласиз. Кейинчалик актив шаклидаги «Mangu» пикселларингизни жорий База курси бўйича сўмга айлантириб ушбу реал сумма билан онлайн тўловларни амалга оширишингиз, Брендларга тўлов қилишингиз ёки уни нақд шаклга айлантиришингиз мумкин бўлади. Ўзаро пиксел олди-сотдиси орқали фақат сумма алмашасиз. Транзакциялар фаоллиги ва ҳолатига кўра База бунда 1%дан 3%гача ҳизмат ҳақи олиши ёки умуман олмаслиги ҳам мумкин. Асосий янгиликларга диққат қилинг!

  • Энди актив ва пиксел шаклида бир-биридан айри тушунилган объектлар айнан бир номда «Mangu» пиксели «Mangu» MG дея юритилади;
  • Барча иштирокчилар учун ҳамён чегараси 10,000 «MG» этиб белгиланди;
  • Шартнома тузилган кундан роппа-роса бир йил ўтгач, юридик шархслар, Брендлар ҳам ўз пикселларини облигация сифатида реал курс ҳолатига кўра Биржада сотиб юборишлари мумкин;
  • Тредерлик мақоми учун сотиб олинган 5000 пиксел ўз эгаларига тез орада «Mangu» «MG» шаклида тақдим этилади;
  • Очилиши кутилаётган онлайн Биржа фақат 1000 «Mangu» пикселидан кўп облигацияси бўлган иштирокчилар учун амал қилади ва уларнинг барчаси Тредер сифатида кўрилади;
  • Бошқа инвесторлар эса ҳудди ҳозирги тартибда ўзаро савдо қилишлари сақланиб қолади;
  • «Mangu» Тангаси ичидаги пикселлар ўзаро савдоларга кўра 400 донадан 10000 донагача ҳажмда «live» ҳолатида автомат ўзгаришда бўлади;
  • Автомат Биржада «ID: A1» ҳамёни ҳам бошқа Тредерлар каби тенг ҳуқуқли иштирок этади.
  • Рўйҳатдан ўтаётганда танишиб чиқиш шарт бўлган оммавий офферта жараёнда умумий шартнома сифатида кўрилади.

Демак, бугундан эътиборан База ихтиёрий кунлари «ID: A1» сифатида реал курсга кўра актив сотиб олиши мумкин. Нарх ҳозирча 5070 сўм бўлган ушбу суммада сақланиб қолди. «Ички нарх» эса вазиятга қараб доимий ўзгариб бориши мумкин. Бугунги ой якунига кўра Базада тақрибан 13000 «MG» пиксел бор! Янги ой бошидан сотувдаги ушбу пикселлар нолга тенглашади!.. Шошилинг, «Mangu – Innovation» кўпчилик хоҳлаган, узоқ кутилган электрон Биржа шаклида, янги босқичда!.. Талабларга биноан энди ҳамён чегараси 10000 MG!.. Cизнинг харид ёки сотув автоматик курс ўзгаришидаги реал нархни белгилайди. 1-март «Mangu – Innovation» бир йиллик таваллуди арафасида тизим тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда.

Posted on янв 31, 2019