NARX
3226 so'm

69 1 pixel narxi

Qoldi
668642.02

65.74 % Qolgan pixellar

Sotildi
348483.16

34.26 % Sotilgan pixellar

Sotiladi
334

Har 3 daqiqada 1 dona pixel sotuvga qo'yadi

"Mangu"да бир кун

"Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги" ва "Мирзо Улуғбек инновация маркази" тавсияси билан Дунё бўйича халқаро таълим стандартлари ва уларнинг инновацион ечимлари билан шуғилланувчи "PEARSON" компанияси менежерлари, британиялик Алан Жарвис ва Паул Винсер Инновацион интернет лойиҳалари ишлаб чиқишга асосланган "AQL EGALARI" MCHJ офисида бўлиб, бугунги кунда ходимларимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ва хусусан Mangu.UZ лойиҳаси билан яқиндан танишдилар. Улар Ўзбекистондаги веб студиялар, инновацион ғояларни ўрганиб уларни рўёбга чиқариш, мутахассисларимизни европа стандартида беғараз ўқитиш тавсияларини илгари сурдилар. Mangu.UZ лойиҳасининг ҳозирдаги фаолияти билан яқиндан танишиб, дастур тилини янада мукаммаллаштириш ва сайт хавфсизлиги юзасидан маслаҳатлар беришди. Тез орада Mangu.Uz Лойиҳаси ҳамда компаниямизни янада ривожлантириш учун махсус таклиф беришлари ҳақида айтиб ўтишди.

  • Осиё мамлакатларида ҳам бу каби ғояларнинг амалга оширилаётгани очиғи бизни ҳайрон қолдирди. "Mangu" билан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди, ҳаракатларингизни сусайтирманг. Лойиҳангизни Европалик интернет фойдаланувчилари ва Лондон дўконлари бўйлаб ҳам келгусида оммалаштириш мумкин, -деди Паул Винсер суҳбат давомида.

P/S: Биржада молиявий томонлама ўзгариш бўлмаётгани: ходимларимизнинг сайт юзасидан техник ишлар билан бандлигини, менежерларимизнинг эса ташқи алоқалар ва очилиши кутилаётган "Mangu Market" бўлимига маҳсулот етказиб бериш ишлари билан шуғилланаётганини билдиради. Европаликларни ҳам эътиборини ўзига тортган Кристалвалюта Биржамиздаги молиявий ҳолатнинг асоси эса доимгидек Сиз азиз иштирокчилар қўлида.

Бугунги ушбу шаффоф пост талабингизга биноан Бизнинг бир кунда қилаётган ишларимиздан бир лавҳа холос. Биласиз, Платформамиз рекламага катта куч бермаган. Мамлакатимизда ҳали янгилик бўлган рақамли Биржа саноатини яхши тушунган иштирокчилар келгусида нималар бўлишини тахмин қила оладилар. Шу боис ҳам кузатишмоқда. Бошқалар ҳам ўзлари билади. Акция уларники. Дарҳақиқат, Киосаки айтганидек, ҳар бир кўтарилган нархнинг бир тушиши ва ҳар бир тушган ўзаннинг бир кўтарилиши бор. Бундан тахлил қила олганларгина фойдаланади. Инновациямиз эса кутилмаганда катта гапиришни эмас, кутилмаганда катта ишлар қилишни, катта ўзгаришлар ясашни хуш кўради. Хулоса ўзингиздан.

Ҳурмат билан: MANGU.UZ жамоаси.

photo_2019-03-26_11-12-35.jpg PHOTO: Ўнгдан: Таржимон ФирузШох, "Pearson" менежерлари Паул Винсер, Алан Жарвис.

photo_2019-03-26_11-12-36.jpg PHOTO: Меҳмонлар ва MANGU жамоаси.

photo_2019-03-26_18-56-07.jpg

photo_2019-03-26_18-56-16.jpg

PHOTO'S: Меҳмонларимиз тилаклари. Mangu.png PHOTO: Тез кунда ҳавола этиладиган "Mangu Market" логотипи.

Posted on мар 26, 2019